309
Расмдан кўринадики, тик ўқда
муайян товарлар таклифи
ҳажмининг кўпайиб бориши, ётиқ ўқда эса маҳсулот бирлигига
бўлган нарх даражасининг ошиб бориши акс эттирилган.
Таклиф бўйича нарх эгри чизиғи (Р1Р2)
бозор нархининг
товарлар оммавий таклифига боғлиқлигини ифодалайди.
Монополистлар маҳсулотларнинг сунъий тақчиллигини
вужудга келтириш мақсадида ўз
товарларининг сотиш
ҳажмини атайлаб қисқартирадилар.
Бозорда товарларнинг
етишмаслиги монопол юқори нархларнинг ўсишига олиб
келади.
Монополиялар нархни оширишнинг ҳар
бир янги
жараёнида товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини
қисқартиришдан кўрилган зарарни ҳисобга олади.
Даромаддан бундай йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида
улар янги нархларни янада юқори даражада белгилайдилар.
Шу билан бир вақтда монополиялар маҳсулотларнинг
қисқарган ҳажмини сотишдан олинган тушум йўл қўйилган
йўқотишни қоплаши ҳамда даромад миқдорининг ўсишини
таъминлашини назорат қилиб турадилар.
Монопсония
шароитида нархнинг шаклланиши.
Монопсония майда
товар ишлаб чиқарувчилардан товарларнинг катта ҳажмини
сотиб олиб, талаб бўйича нарх қонунидан ўзига
хос тарзда
фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: