9.5-расм. Талаб бўйича нарх эгри чизиғи.
Монопсонист ўзи учун зарур бўлган товарни, масалан қишлоқ хўжалиги хомашёсини
олдиндан паст нархларда сотиб олиб, унинг катта миқдордаги захирасини тайёрлаб қўяди. Бу
эса унга янги ҳосилнинг йиғим-терими даврида ўзи сотиб олаётган хомашёга монопол паст
нархларни ўрнатиш имконини беради. Бундай паст нархларда монопсонист жуда катта фойда
олади. Сунъий равишда сотилаётган маҳсулот ортиқчалиги ҳудудининг вужудга келтирилиши
харид нархларининг навбатдаги пасайишига олиб келиб, натижада монопсонистнинг фойдаси
ошиб боради. Бунга ғарб мамлакатлари монопсониялари томонидан анча вақтдан буён Осиё,
Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари тадбиркорлари ва майда товар ишлаб
чиқарувчиларидан сотиб олинаётган арзон хомашёни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Африкадан анъанавий тарзда экспорт қилинувчи бир қатор товарлар (чой, кофе, какао ва ҳ.к.)
га ҳам азалдан ўта паст нархлар ўрнатиб келинади.
Бир вақтнинг ўзида монополия ва монопсония ҳисобланувчи фирма ўзининг даромадини
«нархлар қайчиси» усули орқали аҳамиятли даражада оширади. Бунда монопол юқори ва
монопол паст нархлардан фойдаланилиб, улар ўртасидаги фарқ худди қайчининг иккита
кесувчи томони бир-биридан узоқлашгандаги сингари катталашиб боради. Нархларнинг
бундай ҳаракати товарлар ортиқчалиги ва тақчиллиги ҳудудларининг кенгайишига асосланади.
У саноатнинг кўплаб қайта ишловчи корхоналари учун хосдир. Бу корхоналар ўзларининг
тайёр маҳсулотларига ундирма саноат тармоқларида ўрнатилган нархларга нисбатан бир неча
марта юқори нарх ўрнатадилар.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга кўра, “Баъзи бир корхоналарга
имтиёзлар бериш орқали ўзимиз эркин рақобат муҳитини бўғиб, нархларнинг барқарор
бўлишига салбий таъсир кўрсатмоқдамиз.
Энди биз бундай амалиётдан воз кечамиз. Бу масалада ҳаммага тенг шароит яратилади.
Имтиёзлар айрим корхоналарга эмас, балки алоҳида ишлаб чиқариш ва хизмат турларини
рағбатлантириш мақсадида берилади. Имтиёзни рўкач қилиб, энг муҳим фаолият турларини
тўла монополия қилиб олишга мутлақо йўл қўйилмайди”
65
.
Do'stlaringiz bilan baham: |