Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
Хулосалар 1. Ишлаб чиқариш харажатлари – иқтисодиёт назариясининг энг муҳим илмий категорияларидан биридир. Унинг вазифаси корхонанинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатларнинг миқдори ва таркибини аниқлашдан иборат. 2. Харажатларни тадқиқ қилиш шуни кўрсатадики, ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотдан олинган пул тушуми нафақат ишлаб чиқариш харажатларини қоплаши, балки фойда олишни ҳам таъминлаши керак. Фойда – тадбиркорлик фаолиятининг мазмунини англатадиган, уни ҳаракатга келтирувчи омилдир. Аммо бу мақсадга эришиш ишлаб чиқариш 83 Ушбу жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси расмий маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди. 84 “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”. http://strategy.gov.uz/uz/pages/action_strategy 383 Жадвал маълумотларида бу ҳолат, мамлакатимизда иқтисодий ўсиш суръатлари ва ЯИМ ҳажмининг ортиши устувор экстенсив омиллар ҳисобига таъминла¬наёт¬ган¬лигини англатади. Ички бозорда нархларнинг нисбатан барқарор сақланиб туриши, импорт товарлар нархининг ўсиб бори¬ши, жаҳон бозорида экспорт қилинадиган товарлар нархларидаги салбий ўзгаришлар (асосан хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларига) ҳам ЯИМ таннархининг ўсиб, сотилган маҳсулот бирлиги ҳисобига олин¬ган фойда миқдорининг камайиб боришига ўз таъсирини кўрсатган. Ушбу салбий оқибатларни бартараф қилиш мақсадида мамлакатимизда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ишлаб чиқилди ва унда иқтисодиётни интенсив омиллар ҳисобига ривожлантиришни таъминлайдиган бир қатор аниқ вазифалар белгилаб қўйилди. Республикада иқтисодиётни интенсив ривожлантириш орқали унинг тармоқ ва соҳаларида фойда меъёрининг ошишига фақатгина “ ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт- коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш” орқали эришиш мумкин. 85 Иқтисодий таҳлил ва кузатувларимиз шуни кўрсатдики, олинаётган фойда бир томондан, ЯИМ ҳажми ва қўшимча маҳсулот массасининг ошиш натижаси бўлса, иккинчи томондан, ҳар бир корхона, тармоқ ва ҳудуд фойдани кўпайтиришга интилиб, ЯИМ ва қўшимча маҳсулотнинг тўхтовсиз кўпайиб боришига таъсир кўрсатмоқда. Фойда ЯИМ ҳажмини кўпайтиришни рағбатлантиришнинг ўта таъсирчан ричаги бўлиб ҳисобланади. Иқтисодиётнинг барча соҳа ва 85 “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш- та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”. http://strategy.gov.uz/uz/ pages/action_strategy 384 тармоқларини ривожлантиришда ушбу ричагдан унумли фойдаланиш зарур. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling