Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Мамлакат иқтисодиётининг қанчалик ривожланганлиги


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet425/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Мамлакат иқтисодиётининг қанчалик ривожланганлиги 
ва самарали эканлигини аниқ билиш учун айнан шу йилда 
жонли меҳнатнинг унумли ҳаракати натижасида вужудга 
келтирилган соф ички маҳсулот (СИМ) кўрсаткичидан 
фойдаланилади. 
ЯИМдан жорий йилда ишлаб чиқариш жараёнида 
истеъмол қилинган (ейилган) асосий капитал қиймати 
ёки йиллик амортизация суммаси айириб ташланса соф 
ички маҳсулот (СИМ) кўрсаткичи ҳосил бўлади:
Соф ички маҳсулот сотилгандан кейин унинг пулдаги 
ифодаси миллий даромадни ташкил этади. Лекин СИМ 
қийматига давлат томонидан ўрнатиладиган эгри солиқлар 
суммаси киради. Эгри солиқлар корхона томонидан 
ўрнатиладиган нархга қўшимча ҳисобланади. Бундай 
солиқлар оғирлиги истеъмолчи зиммасига тушиб, натижада 
улар даромадининг бир қисмини қамраб олади. Шунинг учун 
ҳозирги даврда қўлланилаётган миллий ҳисоблар тизимида 
СИМдан эгри солиқлар чегириб ташланиб, миллий 
даромад (МД) кўрсаткичи аниқланади:
Шундай қилиб, ҳозирги ҳисоблар тизимида СИМ миқдори 
билан МД миқдори бир-биридан фарқ қилиб қолган. Аслида 
254 
нархи
товарлари
истеъмол
йилдаги
базис
нархи
товарлари
истеъмол
йилдаги
жорий
индекси
Нарх
=
Aмaлиётдa бир қaтoр турли xил товар вa xизмaтлaр тўплaми ёки истеъмол саватининг 
нарх индeксидан фойдаланилaди. Fарб мaмлaкaтлaри ва xусусaн AҚШдa бу индeкслaр ичидa 
энг кeнг қўллaнилaдигaни истeъмoл нархлaри индeкси ҳисoблaнaди. Унинг ёрдaмидa типик 
шаҳар aҳoлиси oлaдигaн, истeъмoл товар вa xизмaтлaрининг 300 турини ўз ичига oлувчи бoзoр 
саватининг қaйд қилингaн нархлaри ҳисoблaнaди. Aммo нархнинг умумий дaрaжaсини 
ҳисoблaш учун ЯИМ нарх индeксидан фойдаланилади. ЯИМ нарх индeкси анча кeнг тушунчa 
бўлиб, у ўз ичига нaфaқaт истeъмoл тoвaрлaри, балки инвестицион тoвaрлaр, дaвлaт 
тoмoнидaн сoтиб oлинaдигaн ҳамда хaлқaрo бoзoрдa сoтилгaн вa сoтиб oлингaн тoвaрлaр вa 
xизмaтлaр нархлaрини ҳaм oлaди. ЯИМ нарх индeкси номинал ЯИМни реал ЯИМга 
айлантириб ҳисоблаш имкониятини беради. Номинал ЯИМ шу мaҳсулoт ишлaб чиқaрилгaн 
дaврдa aмал қилиб турган нархларда ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажмини билдиради. 
Жoрий йилдaги номинал ЯИМни реал ЯИМга aйлaнтиришнинг aнчa oддий вa тўғридaн-
тўғри усули нoминал ЯИМни нарх индeкси (НИ)гa бўлишдир, яъни: 
НИ
ЯИМ
Номинал
ЯИМ
Реал
=

Иқтисодиётда йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг кўрсаткичи ЯИМ билан бирга, унинг 
таркибий қисмлари сифатида ҳисобланиш мумкин бўлган бир қатор ўзаро боғлиқ 
кўрсаткичлар мавжуд бўладики, улар миллий иқтисодиётнинг турли томонларини тавсифлаб 
беради. 
ЯИМ ишлаб чиқариш ялпи ҳажмининг кўрсаткичи сифатида битта муҳим камчиликка 
эга. Улар мазкур йилда ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган асосий капиталнинг ўрнини 
қоплаш учун зарур бўлган қийматнинг амортизация суммасини ҳам ўз ичига олади. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling