Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet431/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

2) сохта иқтисодиёт – ҳисобга олиш ва ҳисоботларнинг 
амалдаги тизимига сохта натижаларни ҳақиқий натижа 
сифатида киритувчи расмий иқтисодиёт (қўшиб ёзишлар);
3) норасмий иқтисодиёт – товар ва хизматларнинг 
айрибошлаш ва тақсимлаш бўйича иқтисодий субъектлар 
ўртасидаги норасмий ўзаро алоқалар тизими бўлиб, у мазкур 
субъектлар ўртасидаги шахсий муносабатлар ва бевосита 
алоқаларга асосланади;


465
4) яширин иккаламчи иқтисодиёт – якка тартибдаги ва 
кооператив фаолиятнинг назоратдан яширинган, яъни қонун 
томонидан тақиқланган ёки белгиланган тартибда рўйхатдан 
ўтмаган тури.
14.3. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)ни ҳисоблашда миллий ҳисоблар 
тизимидан фойдаланилади. 
Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) 
– бу барча асосий иқтисодий жараёнларни, такрор ишлаб 
чиқариш шароитлари, жараёнлари ва натижаларини 
тавсифловчи ўзаро боғлиқ макроиқтисодий кўрсаткичлар, 
таснифлар ва гуруҳлар тизими. 
МҲТ БМТ томонидан эълон қилинган «Миллий ҳисоблар 
ва ёрдамчи жадваллар тизими» номли ҳужжат халқаро 
статистикада стандарт тизим сифатида 1953 йилдан бошлаб 
қўлланила бошлади. Шу даврдан (1953 йилдан) буён то бугунги 
кунгача МҲТ тўрт марта ўзгартирилиб, такомиллаштирилди. 
Лекин у ҳали ҳам такомиллаштиришга муҳтож. Ҳозирги 
даврда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида, шу жумладан 
Ўзбекистонда мазкур тизимнинг такомиллаштирилган шакли 
қўлланилмоқда.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин, яъни 
1993 йилдан бошлаб МҲТдан фойдалана бошлади. 
Қ.Мамбетжановнинг фикрича, ҳозирги кунгача миллий 
ҳисоблар тизимининг ривожланиши еттита босқични 
босиб ўтган бўлсада ҳали бу ҳисоблар тизимининг заиф ва 
бўш жойлари анчагина бор. Масалан, унда такрор ишлаб 
чиқаришни ўз маромида олиб боришни таъминлаш нуқтаи 
назаридан қараганда ЯИМнинг муҳим таркибий қисмларини, 
жумладан, амортизация ажратмалари СИМ, миллий даромад, 
зарурий ва қўшимча маҳсулот каби кўрсаткичларни мамлакат 
миқёсида, тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ҳисоблашнинг 


466
усуллари ишлаб чиқилмаган ва уларни ҳозиргача аниқ ҳисобга 
олишнинг имкони бўлмаяпти.
Ҳозирги вақтда миллий ҳисоблар тизими асосида ЯИМ уч 
хил усул билан ҳисобланиши мумкин:

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling