493
кесмада нарх тушади, миллий ишлаб чиқариш тўлиқ бандлик
даражасида бўлганлиги сабабли, унинг реал ҳажми ўзгаришсиз
қолади. Оралиқ кесмада миллий ишлаб чиқаришнинг реал
ҳажми қисқаради ва нарх даражаси пасаяди.
Айни пайтда
бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, оралиқ ва тик кесмаларда
ялпи талабнинг қисқариши
вазиятни мураккаблаштирувчи
омиллар таъсирида бирданига
нархнинг пасайишига олиб
келмаслиги мумкин. Бунинг
мураккаблик томони шундан
иборатки, товарлар ва ресурслар нархи пасайиш тамойилига
эга бўлмайди. Шу сабабли айрим иқтисодчилар
бундай
тамойилни храповик самараси деб атайдилар (храповик – бу
ғилдиракни фақат олдинга ҳаракат қилишга
мажбур этувчи
механизм).
Do'stlaringiz bilan baham: