Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet460/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   456   457   458   459   460   461   462   463   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

 
15.10-расм. Храповик самараси.
126
 
Шу ўринда нима учун нарх пасайиш тамойилига эга эмас, деган саволга аниқ жавоб 
бериш қийин бўлсада, унинг айрим сабабларини кўрсатиш мумкин. Биринчидан, корхона 
умумий харажатларининг асосий қисмини (70-75 фоиз) иш ҳақи ташкил қилиб, у қисқа давр 
ичида пасайиш тамойилига эга бўлмайди. Чунки ишчиларнинг асосий қисми шартнома 
(касаба уюшмалар орқали) бўйича ишлаб, шартнома муддати тугагунга қадар иш ҳақини 
пасайтириш тақиқланади. Шунингдек, тадбиркорларнинг ўзлари ҳам иш ҳақи даражасини 
пасайтиришни хоҳламасликлари мумкин. Бунинг иккита сабаби бор. Бир томондан, анча 
паст иш ҳақи ишчиларнинг меҳнат унумдорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу 
билан бирга, иш ҳақининг паст даражаси маҳсулот бирлигига меҳнат сарфларини 
камайтирса, меҳнат унумдорлигининг паст даражаси эса меҳнат сарфларини оширади. Агар 
улар иш ҳақини пасайтиришга қарор қилсалар, малакали ишчи кучидан ажраб қолишлари 
мумкин. Иккинчидан, жуда кўпчилик корхоналар етарли даражада монопол мавқега эга 
бўлади ва бу уларга талаб камайганда ҳам нархнинг пасайишига қарши туриш имконини 
беради.
Ялпи ишлаб чиқарилган ва ялпи сотилган маҳсулотнинг реал ҳажми тенг бўлганда, 
иқтисодиётда мувозанатликка эришилади. Лекин бу мувозанатлик бир томонлама яъни, фақат 
қиймат тарафидан ҳисобланиб баҳо берилса, ёлғон тасаввурга олиб келади. Шунинг учун 
мувозанатлик ҳам қиймат ҳам нафлилик жиҳатдан ҳисобга олиниши лозим.
Ҳозирги даврда жаҳонда рўй берган глобал иқтисодий ўзгаришлар кўплаб мамлакатлар 
иқтисодиётидаги ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанатнинг бузилишини 
ифодаламоқда. Одатда, ташқи талаб қисқариб бораётган бир пайтда, ушбу мувозанатни 
сақлаш ёки тиклаш мақсадида ички талабни кучайтиришга ҳаракат қилинади. Шунга кўра, 
республикамизнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида ҳам 
126
Манба: Муаллиф томонидан тузилган. 


494
Шу ўринда нима учун нарх пасайиш тамойилига эга 
эмас, деган саволга аниқ жавоб бериш қийин бўлсада, унинг 
айрим сабабларини кўрсатиш мумкин. Биринчидан, корхона 
умумий харажатларининг асосий қисмини (70-75 фоиз) иш 
ҳақи ташкил қилиб, у қисқа давр ичида пасайиш тамойилига 
эга бўлмайди. Чунки ишчиларнинг асосий қисми шартнома 
(касаба уюшмалар орқали) бўйича ишлаб, шартнома муддати 
тугагунга қадар иш ҳақини пасайтириш тақиқланади. 
Шунингдек, тадбиркорларнинг ўзлари ҳам иш ҳақи даражасини 
пасайтиришни хоҳламасликлари мумкин. Бунинг иккита 
сабаби бор. Бир томондан, анча паст иш ҳақи ишчиларнинг 
меҳнат унумдорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу 
билан бирга, иш ҳақининг паст даражаси маҳсулот бирлигига 
меҳнат сарфларини камайтирса, меҳнат унумдорлигининг 
паст даражаси эса меҳнат сарфларини оширади. Агар улар иш 
ҳақини пасайтиришга қарор қилсалар, малакали ишчи кучидан 
ажраб қолишлари мумкин. Иккинчидан, жуда кўпчилик 
корхоналар етарли даражада монопол мавқега эга бўлади ва 
бу уларга талаб камайганда ҳам нархнинг пасайишига қарши 
туриш имконини беради. 
Ялпи ишлаб чиқарилган ва ялпи сотилган маҳсулотнинг 
реал ҳажми тенг бўлганда, иқтисодиётда мувозанатликка 
эришилади. Лекин бу мувозанатлик бир томонлама яъни, фақат 
қиймат тарафидан ҳисобланиб баҳо берилса, ёлғон тасаввурга 
олиб келади. Шунинг учун мувозанатлик ҳам қиймат ҳам 
нафлилик жиҳатдан ҳисобга олиниши лозим. 
Ҳозирги даврда жаҳонда рўй берган глобал иқтисодий 
ўзгаришлар кўплаб мамлакатлар иқтисодиётидаги ялпи 
талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанатнинг бузилишини 
ифодаламоқда. Одатда, ташқи талаб қисқариб бораётган бир 
пайтда, ушбу мувозанатни сақлаш ёки тиклаш мақсадида 
ички талабни кучайтиришга ҳаракат қилинади. Шунга кўра, 
республикамизнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган 
ҳаракатлар стратегиясида ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни 
қўллаб-қувватлаш уларнинг маҳсулотига бўлган ички талабни 


495
ва экспортни ҳар томонлама рағбатлантириш тадбирлари 
алоҳида ўрин тутади. 
Ушбу дастурда “экспорт фаолиятини либераллаштириш 
ва соддалаштириш, экспорт таркибини ва географиясини 
диверсификация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва 
ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сафарбар 
этиш”
123
вазифаси қатъий қилиб белгиланди. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   456   457   458   459   460   461   462   463   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling