Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ўзбекистонда инвестицион фаолиятни


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet491/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   487   488   489   490   491   492   493   494   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

16.5. Ўзбекистонда инвестицион фаолиятни 
кучайтириш ва унинг шарт-шароитлари
Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг 
қамровли иқтисодий ислоҳотлар инвестиция жараёнларининг 
фаоллашувини тақозо этмоқда. Иқтисодиётда янги тармоқ 
ва соҳаларнинг йўлга қўйлиши, мавжуд ишлаб чиқариш 
қувватларининг кенгайтирилиши, иш ўринларининг ташкил 
этилиши тобора кўпроқ маблағ ва ресурсларни жалб қилишни 
рағбатлантирмоқда. 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестицион 
фаолият тобора ошиб бормоқда (16.3-жадвал).
16.3-жадвал
Инвестиция фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, (млрд. сўм)
128
 
128
Манба: Ўзбекистон Республикаси статистик ахборотномаси. Тошкент – 
2018.
285 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестицион фаолият тобора ошиб бормоқда 
(16.3-жадвал). 
16.3-жадвал 
Инвестиция фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, (млрд. сўм)
132
Таркибий қисмлар 
2010 
2012 
2014 
2016 
2017 
2018 
2019 
Асосий 
капиталга 
киритилган 
инвестициялар - жами 
15338,7 22797,3 35233,3 49476,8 60719,2 107333,0 189924,3 
Чет 
эл 
инвестициялари 
ва 
кредитлари 
4340,8 4653,3 7132,6 10829,2 12395,2 31350,0 86653,1 
Қурилиш ишлари 
8245,8 11753,9 20060,4 29265,5 32436,3 47260,7 82339,0 
Жадвалдан кўринадики, агар 2010 йилда асосий капиталга 15338,7 млрд. сўмни, чет эл 
инвестициялари ва кредитлари 4340,8 млрд.сўм, қурилиш ишлари учун 8245,8 млрд. сўм 
миқдорида инвестициялар киритилган бўлса, 2019 йилга келиб асосий капиталга 189924,3 
млрд.сўмни, чет эл инвестициялари ва кредитлари 86653,1 млрд.сўм, қурилиш ишлари учун 
82339,0 млрд.сўм миқдорида инвестициялар киритилди. Бу эса, жалб этилаётган 
инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигининг ўсишига аҳамиятли даражада таъсир 
кўрсатади. 
Асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръатларини молиялаштириш манбалари 
бўйича энг юқори кўрсаткич кафолатланмаган ҳамда бошқа хорижий инвестиция ва 
кредитларда кузатилиб, 2018 йилга нисбатан 4,1 марта ўсди. Шунингдек, тўғридан-тўғри 
хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилган инвестицияларда ҳам юқори ўсиш 
суръатлари – 3,6 мартага ўсиш кузатилиб, бу маҳсулот тақсимоти келишуви шартлари асосида 
газ-кимё мажмуаси қурилиши билан “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конларида қидирув 
ишларини якунлаш ва ишлар олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси инвестиция блокларида 
(Култак-Қамаши, Муборак, Сурхон, Ашибулоқ ва Коскуд, Ғарбий Фарғона инвестиция 
блоклари) нефтььь-газ конларига ишлов бериш ва геологик қидирув ишларини амалга 
ошириш, ҳудудларда цемент ишлаб чиқаришини ташкил этиш, тўқимачилик маҳсулотларини 
ишлаб чиқаришни ташкил этиш каби йирик инвестиция лойиҳаларининг жадал 
ўзлаштирилгани билан боғлиқ. 
Президентимиз Ш.Мирзиёев мамлакатимиз ҳудудларига салмоқли инвестицияларни 
киритишга доир муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб, Миллий банк 
инвестиция фаолиятига ўз маблағлари билан бирга, ташқаридан молиялаштириш 
манбаларини жалб этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиши кераклигини ҳам айтиб 
ўтди.
133
2010 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга 
инвестициялар ҳажми 15409,1 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 
189924,3 млрд. сўмга етди. Инвестиция соҳасида шаклланган ижобий динамика 
иқтисодиётнинг ўсишига сезиларли даражада таъсир кўрсатди (16.4-жадвал). 
16.4-жадвал

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   487   488   489   490   491   492   493   494   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling