Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet517/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   513   514   515   516   517   518   519   520   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Рақамли иқтисодиёт - бу хўжалик фаолиятини юритиш 
бўлиб, бунда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдаги асосий 
омил рақамлар кўринишидаги маълумотлар бўлиб, катта 
ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш ва шу қайта ишлаш 


554
натижасини таҳлил қилиш ёрдамида ҳар хил турдаги ишлаб 
чиқариш, хизмат кўрсатиш, технологиялар, қурилмалар, 
маҳсулотларни сақлаш, етказиб беришда олдинги тизимдан 
самаралироқ ечимлар татбиқ қилишдир. Бошқача қилиб 
айтганча, рақамли иқтисодиёт бу – онлайн хизматлар 
кўрсатиш, электрон тўловлар амалга ошириш, интернет савдо, 
краудфандинг (халқ томонидан молиялаштириш) ва бошқа 
турдаги соҳаларда ахборот технологияларнинг ривожланиши 
билан боғлиқ фаолиятдир.
“Рақамли иқтисодиёт” атамаси фақатгина компьютер 
технологиялари ёрдамида ахборотни рақамлаштириш туфайли 
барча иқтисодиёт соҳаларининг ҳозирги вақтда рўй бераётган 
ва ҳали тугалланмаган трансформациясига тааллуқлидир. 
Муаллифлар аввалги концепциялар доирасидан четга чиқувчи 
воқеа-ҳодисаларни намоён қилишга интилганлар.
Шунингдек, савдо операцияларини амалга оширишда 
Интернет имкониятлари ҳам инобатга олинган ва у орқали 
рақамли иқтисодиёт таърифларига киритилган. Ахборот 
технологияларига асосланган ишбилармонлик фаоллиги 
АҚШ Савдо вазирлиги маърузасида рақамли иқтисодиётнинг 
унсури сифатида эътироф этилган.
Бундан ташқари, айтиб ўтилган таърифлар рақамли 
иқтисодиёт таърифларининг иккита энг муҳим таркибий 
қисмининг дастлабки кўринишини ўзида мужассам этган. 
Улардан биринчиси компонентларни табақалашдир. Чунончи, 
Роб Клинг ва Роберта Лэмб ўзларининг Линн Маргхерио 
асарига асосланган ишларида рақамли иқтисодиётнинг тўртта 
асосий унсурларини ажратиб кўрсатадилар:
1. Рақамли маҳсулотлар ва хизматлар. Бу компонентга 
рақамли технологиялар ёрдамида етказиб бериладиган 
маҳсулотлар, шунингдек, асосан рақамли кўринишда етказиб 
бериладиган хизматлар туркуми (яъни, онлайн режимидаги 
ахборот сервислари, дастурий таъминотни сотиш, электрон 
таълим ва ҳоказолар) киради.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   513   514   515   516   517   518   519   520   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling