Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Миллий бойликнинг мазмуни ва унинг таркибий
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миллий бойлик инсоният жамияти тараққиёти давомида аждодлар томонидан яратилган ва авлодлар томонидан жамғарилган моддий, номоддий ва интеллектуал ҳамда
17.5. Миллий бойликнинг мазмуни ва унинг таркибий
тузилиши Миллий бойлик нафақат моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилади. Унинг бир қисми номоддий ишлаб чиқариш соҳаларида вужудга келтирилади ва жамиятнинг номоддий бойлиги ҳисобланади. Номоддий соҳаларда ашёвий-буюм шакл билан боғлиқ бўлмаган алоҳида турдаги истеъмол қийматлар ҳосил қилинади. Улар ҳам моддий ишлаб чиқариш соҳаларининг фаолият қилиши ва ривожланиши 557 учун, шунингдек, бевосита аҳолининг турмуш даражасини таъминлаш ва ошириб бориш учун зарур бўлади. Бундай бойликларга таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, санъат, спорт соҳаларида вужудга келтириладиган номоддий бойликлар киради. Унинг таркибида тарихий ёдгорликлар, архитектура обидалари, ноёб илмий адабиёт ва санъат асарлари алоҳида ўрин тутади. Миллий бойлик инсоният жамияти тараққиёти давомида аждодлар томонидан яратилган ва авлодлар томонидан жамғарилган моддий, номоддий ва интеллектуал ҳамда табиий бойликлардан иборат бўлиб, у бир томондан тўпланган нафлиликлар йиғиндиси, иккинчи томондан эса тўпланган қийматлар йиғиндисидир. Миллий бойликнинг биринчи манбаси табиат ва иккинчи манбаси инсонлар меҳнати ҳисобланади. Миллий бойликни шартли равишда қуйидаги учта йирик таркибий қисмларга ажратиш мумкин: 1. Моддий-буюмлашган бойлик. 2. Номоддий бойлик. 3. Табиий бойлик. Моддий-буюмлашган бойлик охир-оқибатда ишлаб чиқаришнинг, унумли меҳнатнинг натижаси ҳисобланади. У ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида яратилган маҳсулотларнинг жорий истеъмол қилишдан ортиқча қисмини жамғариш оқибатида вужудга келади ва ўсиб боради. Аммо моддий-буюмлашган бойликни қатор йиллардаги йиллик ялпи маҳсулотлар йиғиндиси сифатида тасаввур қилиш нотўғри бўлар эди. Чунки бу бойликнинг бир қисми ҳар йили қайтадан янгиланиб туради (ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари). Шу сабабли ишлаб чиқариш воситаларининг ўрнини қоплаш билан бир вақтда ялпи ички маҳсулотнинг фақат бир қисми моддий-буюмлашган бойлик сифатида жамғарилиб борилади. Демак, қоплаш фонди ва моддий буюмлашган бойликнинг ўсиши ялпи ички маҳсулот ҳисобига амалга оширилади. 558 Миллий бойликнинг инсон меҳнати билан яратилган моддий қисми қиймат шаклига эга бўлиб, таркибий тузилиши бўйича қўйидагиларни ўз ичига олади: - ишлаб чиқариш хусусиятидаги асосий капитал (фондлар); - ноишлаб чиқариш хусусиятидаги асосий капитал (фондлар); - айланма капитал (фондлар); - тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг моддий-буюмлашган қисми; - моддий захиралар ва эҳтиёжлар; - аҳолининг уй хўжалигида жамғарилган мол-мулк. Моддий-буюмлашган бойлик ўсишининг асосий омиллари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: - меҳнат унумдорлигининг ўсиши; - ишлаб чиқариш самарадорлигининг ортиши; - миллий даромадда жамғариш нормасининг ортиши. Моддий-буюмлашган бойлик ишлаб чиқаришнинг натижаси ва шарт-шароити ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, бир томондан маҳсулотдан миллий бойлик томон ҳаракатда бойликнинг истеъмол қилинган қисмининг қопланиши ва унинг кўпайиши рўй беради. Бошқа томондан миллий бойлик ишлаб чиқаришнинг моддий шарт-шароити, унинг моддий- техникавий асоси ҳисобланади. Бунда ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати ва миқёси миллий бойликдан фойдаланиш хусусиятига боғлиқ бўлади. Миллий бойлик таркибига ҳар бир мамлакатда узоқ тарихий даврларда яратилган бинолар, иншоатлар, ноёб буюмлар, санъат асарлари ва бошқа кўпгина бойлик турлари ҳам киради. Миллий бойликнинг бошқа қисми табиий бойликлар ишлаб чиқаришнинг омили бўлиб иштирок этади, унинг шарт- шароитини ва инсон фаолиятининг ташқи муҳитини ташкил қилади. Табиий бойликнинг асоси табиат маҳсули бўлиб, унинг вужудга келиши табиат қонунлари асосида рўй берсада, улардан фойдаланиш жамият ривожига ҳам боғлиқ бўлади. Фойдали қазилма бойликлар, ўрмонлар, сув ва ер ресурслари 559 табиатан мавжуд бўлсада, ишлаб чиқаришда фаол қатнашади. Табиат бойликларининг асоси табиат маҳсули бўлиб, булар: тоза ҳаво, қуёш ва шамол ва бошқа табиат кучлари, уларнинг энергияси, фойдали қазилма бойликлар, ўрмонлар, океан бойликлари, сув ва ер ресурслари ҳисобланади ҳамда бойликни янада кўпайтириш ва ишлаб чиқаришда мухим аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Табиат бойликлари ер юзи бўйича бир текисда жойлашмаган ва барча давлатлар ҳудудларида бир хил миқдорда тақсимланмаган, шундан хулоса қилиш мумкинки дунё мамлакатлари ва минтақалар табиат бойликлари бўлмиш табиий ресурслар билан турли даражада таъминланган. Табиат ресурслари такрор ҳосил қилинадиган ва такрор ҳосил қилинмайдиганларга бўлинади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling