17.4-расм. Фойдаланилишига кўра табиий ресурслар турлари.
140
Жамиятнинг номоддий бойликларида маданият ва санъатнинг ривожланиш даражаси,
жамият аъзоларининг тўплаган илмий билимлари ва интеллектуал даражаси, ишловчиларнинг
ихтисослиги ва малакавий билим даражаси, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортнинг ривожланиш
даражаси ўз ифодасини топади. Шундай қилиб, миллий бойлик моддий буюмлашган ва табиий
бойликлардан анча кенг тушунча бўлиб, ўз таркибига жамиятнинг номоддий тавсифдаги
бойликларини ҳам олади. Ҳар бир мамлакат ихтиёрида бўлган миллий бойликдан оқилона ва
унумли фойдаланиш ва уни кўпайтириб бориш шу мамлакат аҳолисининг бурчи ҳисобланади.
Хулосалар
1. Иқтисодий тараққиёт унинг бир-бирига қарама-қарши бўлган икки томони: ишлаб
чиқарувчи кучлар (табиат, капитал, ишчи кучи) ва иқтисодий муносабатлари (ишлаб чиқариш,
тақсимот, айирбошлаш ва истемол жараёнларида кишилар ўртасида содир бўладиган
иқтисодий муносабатлар)нинг ўзаро зиддиятда бўлиб, бир-бирига таъсири натижасида рўй
беради.
140
П.С.Лопух, Н.Л.Стреха, О.В.Сарычева, А.Г.Шандроха.
География. Страны и народы. – Минск : НИО, 2019. – 221 с.
ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР
Ёқилғи ресурслари
Рудалар
Норуда минераллар
Нефть, табиий газ,
кўмир, торф,
ёнувчи сланец ва
бошқалар
Қора металл рудалари
(темир, марганец, хром)
Рангли металл рудалари
(мис, қўрғошин, рух,
алюминий ва б.)
Кимиёвий хомашё
Калий тузи, фосфоритлар,
олтингугурт, пирит, апатит
Қурилиш материаллари
Қум, тупроқ, оҳак ва гранит
Қимматбаҳо ва ярим
қимматбаҳо тошлар
Олмос, ёқут, сапфир, агат,
гавҳар, яшма ва б.
561
Do'stlaringiz bilan baham: |