564
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Иқтисодий
тараққиёт
ва
иқтисодий
ўсиш
тушунчаларининг таърифини беринг ҳамда уларнинг умумий
томонлари ва фарқларини кўрсатинг.
2. Иқтисодий ўсишнинг экстенсив ва интенсив турлари
қандай аниқланади?
3. Нима учун реал ҳаётда соф экстенсив ёки соф интенсив
иқтисодий ўсиш турлари учрамайди?
4. Мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига, аҳолисининг
турмуш даражасига ва ишлаб чиқаришининг самарадорлигига
баҳо беришда иқтисодий ўсишнинг қандай кўрсаткичларидан
фойдаланилади?
5. Иқтисодий ўсишга таъсир қилувчи таклиф, тақсимлаш
ва талаб омилларини тушунтиринг ҳамда уларнинг аҳамиятини
баҳоланг.
6. Миллий бойлик тушунчасининг таърифини беринг ва
таркибий тузилишини кўрсатинг.
7. Миллий бойлик
таркибида моддий-буюмлашган
бойлик қандай ўринга эга ва у қандай таркибий қисмларни ўз
ичига олади?
8. Нима учун ер, сув каби табиий бойликларни қиймат
ўлчовида баҳолаш мумкин эмас?
9. Маданий, тарихий
обидалар ва архитектура
ёдгорликларининг миллий бойлик таркибида акс этишини
қандай изоҳлаймиз? Уларнинг ҳар бирига мисоллар келтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: