Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet525/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   521   522   523   524   525   526   527   528   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

18.1-расм. Иқтисодий цикл фазалари.
Иқтисодий циклнинг дастлабки фазаси инқироздан 
бошланиб, у иқтисодий кўрсаткичларнинг, жумладан ишлаб 
чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг кескин пасайишида 
ифодаланади. Инқироз фазасининг асосий белгилари ва ўзига 
хос хусусиятларини мазкур бобнинг 3-бандида батафсил баён 
этилади.
Инқироздан кейин 
турғунлик фазаси бошланиб, у 


568
нисбатан узоқроқ давом этади. Бу фазада ишлаб чиқариш 
даражасининг барқарорлиги таъминлансада, у инқироз 
бошланишидан олдинги даражага нисбатан анча паст бўлади. 
Нархларнинг пасайиши тўхтаб, ссуда фоизлари пасаяди, товар 
захиралари барқарорлашади. Бироқ ишсизликнинг юқори 
даражаси сақланиб қолади. Турғунлик фазаси давомида 
иқтисодий фаоллик жонланиши учун шароитлар вужудга 
келиши ниҳоясига етади.
Жонланиш фазасида ишсизлик даражаси бир оз қисқариб, 
ишлаб чиқариш даражаси секин-аста ўсиб боради. Нархлар ҳам 
аста кўтарилиб, ссуда фоизи ўса бошлайди. Иқтисодиётнинг 
бандлик даражасининг ортиши ва фойда ҳажмининг тезлик 
билан ўсиши жонланиш фазасининг юксалиш босқичига 
ўсиб ўтишига имконият яратади. Янги цикл юксалишнинг 
бошланғич нуқтаси ҳисобланади. 
Юксалиш фазасида ишчи кучига бўлган талабнинг 
кенгайиши ишсизликнинг бирмунча камайишига ҳамда иш 
ҳақининг ўсишига олиб келадики, бунинг оқибатида истеъмол 
товарларига тўловга қодир талаб кенгаяди. Пировард 
талабнинг ошиши, ўз навбатида, истеъмол товарлари ишлаб 
чиқарувчи тармоқларга, бозорни кенгайтиришга жадал 
туртки беради. Рақобат ва фойда кетидан қувиш оқибатида 
номутаносибликларнинг тўпланиб боришидан иборат 
занжирли реакция тезлашади. Бу билан янги инқироз муқаррар 
бўлиб қолади.
Алоҳида иқтисодий цикллар бир-биридан давомийлиги ва 
интенсивлиги бўйича кескин фарқланади. Шунга қарамай, 
уларнинг ҳаммаси бир хил фазаларга эга бўлади. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   521   522   523   524   525   526   527   528   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling