Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
Хулосалар
1. Иқтисодий тараққиёт унинг бир-бирига қарама- қарши бўлган икки томони: ишлаб чиқарувчи кучлар (табиат, капитал, ишчи кучи) ва иқтисодий муносабатлари (ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш ва истемол жараёнларида кишилар ўртасида содир бўладиган иқтисодий муносабатлар) нинг ўзаро зиддиятда бўлиб, бир-бирига таъсири натижасида рўй беради. 2. Ўзбекистон сиёсий мустақилликка эришгач бозор иқтисодиётига асосланган, аста секинлик билан, лекин изчил амалга ошириладиган эволюцион тараққиёт йўлини танлади ва “Ўзбек модели” номи билан машҳур бўлган моделда белгиланган беш тамойил асосида ривожланди. Бу ривожланишнинг характерли белгилари шундан иборатки: а) иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ва модернизациялаш, таркибий ўзгариш жараёнлари тез суръатлар билан бормоқда; б) барпо этилаётган янги тармоқлар ва янги корхоналар фан-техника тараққиётининг энг сўнги янгиликлари ва энг янги технологиялар асосида ташкил этилиши; в) амалга оширилаётган моделнинг халқчиллиги, яъни унда халқимизнинг орзу-умидлари, эзгу ниятлари мужассамланган бўлиб, уни ҳамма аҳолимиз қўлаб-қувватлаб, амалга ошириш жараёнида фаол иштирок этаётганлигидир. 3. Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши кўп омилли ва зиддиятли жараён ҳисобланиб, у асосан иқтисодий ўсишда намоён бўлади. Иқтисодий ўсиш бевосита ялпи ички маҳсулот мутлақ ҳажми ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдорининг ўсиши ҳамда сифатининг яхшиланишида, таркибининг такомиллашувида ифодаланади. 4. Иқтисодий ўсиш суръатининг аҳамиятини иқтисодчилар томонидан қўлланилувчи «70 миқдори қоидаси» ёрдамида ҳам очиб бериш мумкин. Бу қоидага кўра, миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилаётган ЯИМ ҳажмини 2 бараварга оширишда қанча вақт талаб этилишини аниқлаш учун 70 сонини йиллик ўсиш суръатига бўлиш керак бўлади. 562 5. Иқтисодий ўсишнинг экстенсив ва интенсив турлари мавжуд. Ишлаб чиқаришнинг аввалги техникавий асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг кўпайиши орқали ўсиш экстенсив иқтисодий ўсиш дейилади. Ишлаб чиқариш омилларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш, янада илғор ишлаб чиқариш воситаларини ва янги техникани қўллаш, ишчи кучи малакасини ошириш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йўли билан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш интенсив иқтисодий ўсиш дейилади. 6. Иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатувчи омилларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин: таклиф омиллари ва тақсимлаш омиллари. Таклиф омилларига табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати; меҳнат ресурслари миқдори ва сифати; асосий капитал (асосий фондлар) нинг ҳажми; технология ва фан-техника тараққиётини киритиш мумкин. Ресурсларнинг ўсиб борувчи ҳажмидан реал фойдаланиш ва уларни керакли маҳсулотнинг мутлақ миқдорини оладиган қилиб тақсимлашга хизмат қилувчи омиллар тақсимлаш омиллари дейилади. 7. Иқтисодчи олимларнинг иқтисодий ўсиш омилларини ўрганиш ҳамда унинг келгусидаги натижаларини башорат қилиш борасидаги тадқиқотлари пировардида турли иқтисодий ўсиш моделларининг яратилишига олиб келди. Бу моделлар ўз мазмунига кўра бир-бирларидан фарқлансада, уларнинг асосида иккита назария – макроиқтисодий мувозанатнинг кейнсча (кейинчалик неокейнсча) назарияси ҳамда ишлаб чиқаришнинг классик (кейинчалик неоклассик) назарияси ётади. 8. Миллий бойлик инсоният жамияти тараққиёти давомида аждодлар томонидан яратилган ва авлодлар томонидан жамғарилган моддий, номоддий ва интеллектуал ҳамда табиий бойликлардан иборатдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling