619
таъминлаб туриш, уларнинг меҳнат
малакасини муттасил
янгилаб ва ошириб бориш, умумий билим ва касбий даражаси
ўсишини таъминлаш демакдир. Ишчи кучини такрор яратиш
ходимларни ишлаб чиқаришга жалб этишни, тармоқлар,
корхоналар, минтақалар ўртасида
ишчи кучи ресурсларини
тақсимлаш ва қайта тақсимлашни, уларнинг ходимларга
бўлган эҳтиёжлари қондирилишини ва
айни пайтда мавжуд
ишчи кучининг иш билан тўла ва самарали банд бўлишини
таъминлайдиган ижтимоий-иқтисодий механизмини яратишни
ҳам ўз ичига олади. Президентимиз таъбири билан айтганда, “...
ҳамма ҳам тадбиркор бўла олмайди. Шу сабабли бундай одамлар
билан тизимли иш олиб бориб, уларни касбга қайта тайёрлаш
орқали уларни муносиб иш жойи билан таъминлаш лозим”
151
.
Ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш
баъзан илмий
адабиётда «аҳоли нуфузини такрор ишлаб чиқариш»
тушунчаси билан боғлиқ ҳолда ҳам ишлатилади. Роберт
Малтус томонидан «Нуфуз» атамаси асосан аҳолининг
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тавсифларини баён
этишда
қўлланилиб, бунда нуфуз қонуни аҳамиятли ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: