Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Бюджет тақчиллиги ва давлат қарзлари


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet592/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   588   589   590   591   592   593   594   595   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

21.2. Бюджет тақчиллиги ва давлат қарзлари
Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари 
мувозанатда бўлишини тақозо қилади. 
Лекин кўпчилик 
ҳолларда давлат бюджети харажатларининг даромадлардан 
ортиқчалиги кузатилади, бунинг оқибатида бюджет 
тақчиллиги рўй беради. Бу ҳолнинг сабаблари кўп бўлиб, 
уларнинг ичида давлатнинг жамият ҳаётининг барча 
соҳаларидаги ролининг узлуксиз ўсиб бориши, унинг 
иқтисодий ва ижтимоий вазифаларининг кенгайиши алоҳида 
ўрин тутади. Бюджет тақчиллигининг ўсиши ёки камайиши 
мутлақ миқдорда ва унинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га 
нисбатида аниқ намоён бўлади. 
Кейинги йилларда жаҳон иқтисодиётидаги айрим 
ўзгаришларнинг вужудга келишига қарамасдан, бюджет 
профицитини сақлаб қолишга эришилмоқда. Хусусан, 2019 
йилда мақсадга мувофиқ йўналтирилган чора-тадбирлар 
натижасида бюджет харажатлари унинг даромадларидан 
ортиш -0,5 фоиз даражасида бўлди (21.1-расм).


653
0,3
0,4
0,4
0,3
0,2
0,1
0,1
0,1
0,1
-0,5
-0,6
-0,5
-0,4
-0,3
-0,2
-0,1
0
0,1
0,2
0,3
0,4
0,5
2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019
21.1-расм. Давлат бюджети кўрсаткичлари ҳолати, фоизда.
163
Умуман олганда, давлат бюджети соҳасидаги бундай 
натижаларни қўлга киритишда мамлакатимиз иқтисодиётини 
босқичма-босқич ўзгартириш ва эркинлаштириш, илгари 
давлат зиммасида бўлган бир қанча вазифаларнинг хусусий 
секторга ўтказиш орқали давлат бюджети харажатларини 
оптималлаштириш, 
янги 
саноат 
йўналишларининг 
ривожлантирилиши ҳамда хусусий сектор молиявий 
ҳолатининг мустаҳкамланиши, шунингдек, унинг мамлакат 
иқтисодиётидаги роли ва улушининг ортиши каби омиллар 
сезиларли таъсир кўрсатди. 
Бюджет 
тақчиллигининг 
ўзгариши 
хўжалик 
конъюнктурасидаги жорий тебранишлар, ишлаб чиқаришдаги 
даврий инқироз ва юксалишларни ҳам акс эттиради
инқирозлар даврида давлат бюджет маблағлари ҳисобидан 
иқтисодиётнинг маълум секторларини молиявий таъминлаб 
туришга, умумдавлат аҳамиятига эга бўлган тармоқларда 
инвестициялар ҳажмини сақлаб туришга мажбур бўлади. 
163
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида 
ҳисобланди.


654
Ўрнатилган халқаро стандартларга кўра бюджет тақчиллиги 
ЯИМнинг 2% даражасидан ошмаслиги лозим. Бюджет 
тақчиллиги, асосан, давлат қарзи ҳисобига қопланади.
Давлат қарзи ички ва ташқи қарзлардан иборат бўлади. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   588   589   590   591   592   593   594   595   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling