108
шакллантириш жараёнида мулк шаклларини ўзгартириш
йўллари ва усуллари каби масалаларга алоҳида ўрин
ажратилади.
Мамлакатимизда тараққиётнинг ҳозирги янги босқичида
мулкчилик муносабатларини
такомиллаштириш, уларнинг
ривожига кенг йўл очиб бериш бўйича амалга оширилаётган
чора-тадбирларга ҳам эътибор берилади.
3.1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва
уларни билишга бўлган турлича ёндашувлар
Кишилик жамияти ишлаб чиқариш
муносабатлари ва
ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўзаро бирлиги ва зиддияти
асосида тараққий этиб бориб, унинг турли босқичларига ўзига
хос бўлган иқтисодий тизимлар мувофиқ келади.
Инсоният
тараққиёти босқичлари ва ҳар бир босқичга хос бўлган
иқтисодий тизимларни ўрганиш иқтисодий жараёнларни,
уларнинг ўзгарувчан эканлигини билишда муҳим аҳамиятга
эгадир.
Тараққиёт босқичларини билишда турли хил ёндашувлар
мавжуд бўлиб, улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни
ажратиб кўрсатиш мумкин:
- тарихий-формацион ёндашув;
- маданийлашиш (цивилизация) даражаси жиҳатидан
ёндашув;
- техника ва технологик тараққиёт даражаси жиҳатидан
ёндашув;
- иқтисодий тизимлар ўзгариши жиҳатидан ёндашув.
Ижтимоий тараққиёт босқичларини билишга
Do'stlaringiz bilan baham: