191
тартибда бошқарадики, у жамият учун мавжуд ресурслардан
зарур товарларни талаб даражасидаги миқдорда ишлаб
чиқаришни таъминлайди.
2. Иқтисодий фаолият ва танлов эркинлиги. Бозор
иқтисодиёти тизимининг муҳим афзалликларидан бири шундаки,
у шахсий эркинлик ролига устуворлик беради.
Ижтимоий
ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг асосий муаммоларидан
бири бўлиб алоҳида шахс ва корхоналар иқтисодий фаолиятини
уйғунлаштириш ҳисобланади. Бундай уйғунлаштиришни
амалга оширишнинг икки усули мавжуд. Биринчиси –
марказдан бошқариш ва мажбур қилиш тадбирларини қўллаш
бўлса, иккинчиси – бозор тизими воситаси орқали ихтиёрий
ҳамкорликдир. Фақат бозор тизимигина иқтисодий фаолиятни
мажбур қилмасдан уйғунлаштиришга лаёқатлидир. Бозор
иқтисодиёти тадбиркорлик ва
танлаш эркинлигини намойиш
қилиб, айнан шу туфайли у муваффақиятга эришади.
3. Иқтисодий субъектлар тинимсиз ҳаракат ва
изланишларининг таъминланиши. Бозор иқтисодиётининг
яна бир афзаллиги шундаки, унда ҳар бир шахс, корхона, фирма
ва корпорациялар тинимсиз ҳаракатда ва изланишда бўлишади.
Чунки хўжасизлик, сусткашлик, беғамлик ҳар қандай хўжалик
тизимини хонавайрон қилишга олиб келади. Жисмоний ва
юридик шахслар рақобатга
бардош бериш, доимий равишда
фойда олишни таъминлаш учун курашади.
Натижада бозор
иқтисодиёти миллион-миллион кишиларни ҳаракатга солади,
уларни боқимандалик кайфиятидан қутқаради.
Бозор иқтисодиётнинг юқорида кўриб чиқилган асосий
афзалликлари билан бир қаторда бошқа кўплаб
Do'stlaringiz bilan baham: