Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Бозор айирбошлаш категорияси бўлиб, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз такрорланиб


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Бозор айирбошлаш категорияси бўлиб, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз такрорланиб 
туришига ёрдам беради. Ишлаб чиқариш, янгидан бошланиши учун яратилган товарлар 
сотилиши ва уларнинг пулга айланиши, пулдан эса керакли иқтисодий ресурслар харид 
қилиниши зарур. Бозор воситасида товарни сотишдан тушган маблағлар ҳисобига, ишлаб 
чиқарувчилар ресурслар сотиб олиш йўли билан сарфланган ишлаб чиқариш воситалари 
ўрнини қоплайдиган ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун керакли моддий ва меҳнат 
ресурсларига эга бўладилар. Бозор орқали ресурсларнинг эркин ҳаракати таъминланади ва 
уларнинг тармоқлар ўртасида тақсимланиши рўй беради. Истеъмолчилар бозорда у ёки бу 
товарга бўлган талабини билдиради.
Бозор бу талабни ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчиларга узатади. 
Ресурслар талаб билдирган тармоқлар ва соҳалар ўртасида тақсимланиб туради. 
Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини талаб, таклиф, рақобат ва 
нархлар ёрдамида бажаради. У ўзида талаб ва таклифни жамлаб, бу билан нимани, қанча 
миқдорда ва қайси вақтда ишлаб чиқариш кераклигини аниқлаб беради. Бозор нарх воситасида 
иқтисодий ресурсларни товарларга талаб камайган тармоқлардан талаб ортган тармоқларга 
оқиб келишини таъминлайди. Шунингдек, адабиётларда бозорнинг бошқа кўплаб қўшимча 
вазифалари ҳам келтирилади. Бу вазифаларни яққолроқ тасаввур этиш учун уларни махсус 
расм кўринишида ифодалаш мумкин (5.3-расм).
 
5.3-расм. Бозорнинг вазифалари. 
Бозор турли хил вазифаларни бажарса-да, улар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо 
қилади. Бозорнинг иқтисодий мазмунини чуқурроқ тушуниш учун унинг турлари ва ички 
тузилишини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
5.4. Бозорнинг турлари ва тузилиши 
Ҳозирги даврда бозор мураккаб тузилишга эгадир. Бозорнинг ички тузилиши мураккаб 
бўлганлиги сабабли уни туркумлашга қуйидаги мезонлар асос қилиб олинади: бозорнинг 
етуклик даражаси, сотиладиган ва сотиб олинадиган маҳсулот тури, бозор субъектлари 
хусусиятлари, бозор миқёси, иқтисодий алоқалар тавсифи ва бошқалар.
Бозорнинг 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling