200
тўғри келади. Лекин ҳозирги даврда ҳам айрим мамлакатларда
пул инқирозга учраб, ижтимоий ишончни йўқотган,
бозор
иқтисодиётига ўтиш шароитида ҳам бозорнинг бундай тури
амал қилиши мумкин.
Эркин (классик) бозор – товар ва хизматларнинг
ҳар бир тури бўйича жуда кўп ишлаб чиқарувчилар ва
истеъмолчилар, сотувчилар ва харидорлар мавжуд бўлиб,
улар ўртасида эркин рақобат амал қилувчи, нархлар
талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга қараб эркин
шаклланувчи бозордир. Эркин бозорда рақобатнинг
турли
усуллари қўлланилиб, аҳоли ва ишлаб чиқарувчилар кескин
табақаланиши рўй беради.
Ҳозирги замон ривожланган бозори ижтимоий-иқтисодий
самарадорликни таъминлаш ва аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш мақсадида бозор алоқаларининг давлат
томонидан тартибга солиб турилишига асосланади. Демак,
давлат ҳам бозор иштирокчиси бўлиб, у бозор алоқаларини
тартиблаштиради ва бошқаради. Ҳозирги замон ривожланган
бозорида турли хил биржалар ва бошқа олди-сотди жараёнига
хизмат қилувчи соҳалар тараққий этган бўлади. Рақобатнинг
асоратли
курашлари, аҳолининг табақалашуви юмшатилиб,
уларнинг даромадлари ўртасидаги тафовутлар меъёр
даражасида ушлаб турилади.
Бозор
Do'stlaringiz bilan baham: