208
намуна товарлар рўйхатда кўрсатилган
тартибда савдога
қўйилади, харидорлар орасида энг юқори нархни таклиф қилган
киши товарни сотиб олади. Аукционларда санъат асарлари,
ноёб буюмлар, коллекциялар ҳам сотилиши мумкин.
Савдо ярмаркаси – муайян белгиланган вақтда ва жойда
ўтказилувчи ҳамда ўтказилиш жараёнида улгуржи савдо
битимлари тузилувчи товар намуналари кўргазмаси. Савдо
битимлари товар ишлаб чиқарувчи билан савдо фирмалари
ўртасида тузилиб, унда бевосита истеъмолчи қатнашмайди.
Савдо уйи – ўз ичига ташқи савдо компанияси билан
бир қаторда ишлаб чиқариш, банк, суғурта, транспорт,
улгуржи-чакана ва бошқа турдаги фирмаларни олувчи
кенг тармоқли савдо компанияси. У ихтисослашган ёки
универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уйи айрим
товарлар билан (кийим-кечак, оёқ кийим, газлама ва ҳ.к.),
универсал савдо уйи ҳар хил товарлар билан савдо қилади.
Савдо уйлари таркибида савдо фирмалари муҳим ўрин тутади.
Улар тижорат ишини юритувчи ва
ихтисослашган савдо-
сотиқ корхоналаридир. Фирмалар мустақил ёки йирик саноат
корпорациялари таркибида иш юритиб, улгуржи ва чакана савдо
билан шуғулланадиган турларга бўлинади. Айрим фирмалар
ҳар иккала савдо тури билан ҳам шуғулланади. Савдо уйлари ўз
номидан ва кўпинча ўз ҳисобидан экспорт-импорт ҳамда бошқа
савдо алоқаларини олиб боради. Ташқи
савдо уйлари савдо
корхоналарини сотиб олиш, жиҳоз ва
ускуналарни ижарага
топшириш, кредитлар бериш, суғурта хизмати кўрсатиш орқали
молиявий ва ишлаб чиқариш хизматида ҳам қатнашади.
Do'stlaringiz bilan baham: