Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Бозор объекти – айирбошлаш муносабатларига жалб 
қилинган иқтисодий фаолият натижалари ва иқтисодий 
ресурслар, товар, пул ва унга тенглаштирилган молиявий 
активлар.
Бозор субъекти – айирбошлаш муносабатлари қатнашчиси.
Уй хўжаликлари – иқтисодиётнинг асосан истеъмол 
соҳасида фаолият кўрсатувчи бозорга ишчи кучи етказиб 
берувчи асосий таркибий бирлик. 
Тадбиркорлик сектори – иқтисодиётнинг турли соҳаларида 
даромад (фойда) олиш мақсадида фаолият кўрсатувчи бирламчи 
бўғини. 
Давлат сектори – ўз олдига фойда олишни мақсад қилиб 
қўймаган, асосан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини 
амалга оширадиган турли бюджет ташкилотлари ва 
муассасалари мажмуи.
Банк – иқтисодиётнинг меъёрда амал қилиши учун зарур 
бўлган пул массаси ҳаракатини тартибга солувчи молия-кредит 
муассасаси.
Ссуда капитали бозори – пул шаклидаги капиталнинг 
фоиз тўлаш шарти билан қарзга бериш бўйича олди-сотди 
муносабати. 
Қимматли қоғозлар бозори – турли кўринишдаги қимматли 
қоғозлар (акция, облигация, вексель, чек, депозит кабилар)нинг 
олди-сотди муносабати. 


212
Бозор инфратузилмаси – бу бозор алоқаларини ўрнатиш 
ва уларнинг бир маромда амал қилишига хизмат кўрсатувчи 
муассасалар тизимидир. 
Биржа – намуна (ёки стандарт)лар асосида оммавий 
товарларнинг мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи 
тижорат муассасаси. 
Товар биржаси – олдиндан белгиланган қоидалар асосида 
улгуржи савдони ташкил этиш шакли. 
Фонд биржаси – қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича 
расмий жиҳатдан ташкил этилган ва мунтазам амал қилувчи 
бозор шакли. 
Валюта биржаси – миллий валюталар курслари бўйича 
уларнинг эркин олди-сотдиси амалга ошириладиган, расмий 
жиҳатдан ташкил этилган бозори шакли.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling