Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet352/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

иккинчи босқичда, ишлаб чиқариш жараёнида яратилган қўшимча маҳсулот 
товарларни сотилгандан сўнг олинган пул даромади билан харажатларнинг фарқи 
кўринишида тўлиқ намоён бўлади. Демак, товар ва хизматлар сотилганда уларнинг умумий 
қиймати пул даромадларига, ундаги қўшимча маҳсулот эса фойдага айланади. Бундан кўриниб 
турибдики, фойданинг асосий ва ҳақиқий манбаи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
жараёнида яратилган қўшимча маҳсулотдир. Одатда ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик 
корхоналар товарларни катта ҳажмда ишлаб чиқариб, уларни савдо воситачиларига улгуржи 
нархларда сотадилар. Шунга кўра, улар товарнинг улгуржи нархи унинг таннархидан юқори 
бўлган тақдирда фойда оладилар. Демак, 
ишлаб чиқарувчи фойдаси (Ф
ич
) – бу маҳсулот 
таннархи (Т) ва улгуржи нархи (Н
у
) ўртасидаги фарқдан иборат: 
Т
Н
Ф
у
ич

=

Бундан кўринади-ки, маҳсулот бирлигидан олинадиган фойда иккита асосий омилга 
боғлиқ бўлади: 1) маҳсулот таннархи даражаси; 2) улгуржи нархлар даражаси. 
Таннарх – бу маҳсулотнинг ҳар бир бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган 
харажатларнинг пулдаги ифодасидир.
Яна бир бор эслатамиз, биз бераётган бу тушунчада таннарх таркибига сунъий равишда 
киритиладиган солиқлар, фоизлар ва бошқа тўловлар кирмайди. Маҳсулот таннархини 
харажатларнинг асосий туркумлари бўйича ҳисоблаш мумкин. Мисолимиздаги «А» маҳсулот 
ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархини ҳисоблаб чиқамиз (11.2-жадвал).
11.2-жадвал 
«А» маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархини ҳисоблаш 
Харажатлар 
Жами ишлаб чиқариш 
харажатлари, млн. сўм 
1 бирлик маҳсулот ишлаб 
чиқариш харажатлари, сўм 
Хомашё ва материаллар 
24,0 
240 
Ёқилғи ва энергия 
9,0 
90 
Иш ҳақи ва ижтимоий 
суғуртага ажратмалар 
15,0 
150 
Транспорт харажатлари 
6,0 
60 
Бошқарув харажатлари 
6,0 
60 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling