Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
11.6-расм. Маҳсулот қиймати таркиби.
Ялпи фойда миқдорига таъсир кўрсатувчи яна бир муҳим омил – корхона ўз маҳсулотларини сотиши мумкин бўлган нарх даражасидир. Уни тўғри тушуниш учун биз маҳсулот нархи, қиймати ва таннархи ўртасидаги нисбатнинг бешта асосий ҳолатини ажратиб кўрсатиш мумкин (11.7-расм). 82 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж- лиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси, Халқ сўзи газетаси, 2020 йил 25 январь. 209 Сарфланган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (Қ ИВ ) Иш ҳақи (ИҲ) Ялпи фойда (Ф я ) Маҳсулот таннархи (Т) Маҳсулот қиймати (Қ) 11.6-расм. Маҳсулот қиймати таркиби. Ялпи фойда миқдорига таъсир кўрсатувчи яна бир муҳим омил – корхона ўз маҳсулотларини сотиши мумкин бўлган нарх даражасидир. Уни тўғри тушуниш учун биз маҳсулот нархи, қиймати ва таннархи ўртасидаги нисбатнинг бешта асосий ҳолатини ажратиб кўрсатиш мумкин (11.7-расм). Н 5 Н 4 Қиймат Н 3 Н 2 Н 1 11.7-расм. Товар қиймати ва нархининг нисбати. Расмдан кўринадики, биринчи ҳолатда нарх маҳсулотлар таннархидан паст даражада ўрнатилиб (Н 1 даража), бунинг натижасида улар зарарига сотилиши мумкин. Иккинчи ҳолатда нархнинг Н 2 даражада ўрнатилиши маҳсулотни сотишдан олинган пул тушумининг корхона харажатларига тенг келиши, яъни ишлаб чиқаришнинг фақат ўзини-ўзи қоплаши таъминланиши мумкин. Учинчи ҳолатдаги Н 3 нарх даражаси таннархдан юқори, бироқ қийматдан паст бўлиб, бунда корхона фойдаси товарда мужассамлашган фойда миқдоридан кам бўлади. Тўртинчи ҳолатдаги Н 4 нарх даражаси қиймат миқдорига тенг бўлиб, корхона товарда мужассамлашган барча фойдани олади. Ва ниҳоят, бешинчи ҳолатдаги Н 5 нарх даражасини ўрнатиш корхонага товар қийматидан кўпроқ пул даромади олиш имконини беради. Буни юқорида келтирилган мисолдаги «А» маҳсулот қиймати ва нархи орқали аниқроқ ифодалаш мумкин: Н 1 = 500 сўм; Н 2 = 600 сўм; Н 3 = 800 сўм; Н 4 = 1000 сўм; Н 5 = 1200 сўм. Мана шу ўрнатилган ёки шаклланган нарх ва корхона сарфлаган таннарх ўртасидаги фарқ ялпи фойда сифатида намоён бўлади ва вўшимча маҳсулотни ифодалайди. Демак, шаклланган ялпи фойда қўшимча маҳсулотнинг намоён бўлиш шаклидир. Корхона ялпи фойдасининг тақсимланиши билиш ҳам масалани тўғри тушунишда муҳим аҳамият касб этади (11.8-расм). Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling