Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet354/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   350   351   352   353   354   355   356   357   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

ишлаб чиқарувчи фойдаси (Ф
ич
) – бу маҳсулот 
таннархи (Т) ва улгуржи нархи (Н
у
) ўртасидаги фарқдан иборат: 
Т
Н
Ф
у
ич

=

Бундан кўринади-ки, маҳсулот бирлигидан олинадиган фойда иккита асосий омилга 
боғлиқ бўлади: 1) маҳсулот таннархи даражаси; 2) улгуржи нархлар даражаси. 
Таннарх – бу маҳсулотнинг ҳар бир бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган 
харажатларнинг пулдаги ифодасидир.
Яна бир бор эслатамиз, биз бераётган бу тушунчада таннарх таркибига сунъий равишда 
киритиладиган солиқлар, фоизлар ва бошқа тўловлар кирмайди. Маҳсулот таннархини 
харажатларнинг асосий туркумлари бўйича ҳисоблаш мумкин. Мисолимиздаги «А» маҳсулот 
ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархини ҳисоблаб чиқамиз (11.2-жадвал).
11.2-жадвал 
«А» маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархини ҳисоблаш 
Харажатлар 
Жами ишлаб чиқариш 
харажатлари, млн. сўм 
1 бирлик маҳсулот ишлаб 
чиқариш харажатлари, сўм 
Хомашё ва материаллар 
24,0 
240 
Ёқилғи ва энергия 
9,0 
90 
Иш ҳақи ва ижтимоий 
суғуртага ажратмалар 
15,0 
150 
Транспорт харажатлари 
6,0 
60 
Бошқарув харажатлари 
6,0 
60 
Жами 
60,0 
600 
Жадвалдан кўринадики, корхонада «А» маҳсулотнинг бир ойлик ишлаб чиқариш харажатлари 
60 млн. сўмдан иборат бўлиб, жами 1000 дона маҳсулот ишлаб чиқарилган. Демак, 1 дона 
маҳсулотнинг таннархи 600 сўмга тенг. 
Ҳар бир корхона харажатларини яъни таннархни камайтиришга ҳаракат қилади. 
Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида экспорт салоҳиятини юксалтириш ва 
миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан тежамкорликка 
эришиш ҳамда маҳсулот ва хизматлар таннархини пасайтиришга боғлиқ. Шунга кўра, 2020 
йилда “Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча 
харажатларни камайтиради”
81
деб ўринли таъкидланди. 
Бу ўринда маҳсулот таннархини унинг қийматидан фарқлаш лозим. Маълумки, маҳсулот 
қиймати (Қ) ўз ичига сарфланган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (Қ
ИВ
) ҳамда янгидан 
яратилган маҳсулот қиймати (Қ
Я
)ни тўлиқ олади. Ўз навбатида янгидан яратилган маҳсулот 
қиймати – иш ҳақи (ИҲ) ва ялпи фойдага (Ф
я
) ажралади (11.6-расм). 
81
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига 
Мурожаатномаси, Халқ сўзи газетаси, 2020 йил 25 январь. 


377
Жадвалдан кўринадики, корхонада «А» маҳсулотнинг бир 
ойлик ишлаб чиқариш харажатлари 60 млн. сўмдан иборат 
бўлиб, жами 1000 дона маҳсулот ишлаб чиқарилган. Демак, 1 
дона маҳсулотнинг таннархи 600 сўмга тенг.
Ҳар бир корхона харажатларини яъни таннархни 
камайтиришга ҳаракат қилади. Мамлакатимиз тараққиётининг 
ҳозирги босқичида экспорт салоҳиятини юксалтириш ва 
миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш кўп 
жиҳатдан тежамкорликка эришиш ҳамда маҳсулот ва хизматлар 
таннархини пасайтиришга боғлиқ. Шунга кўра, 2020 йилда 
“Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар 
сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради” деб 
ўринли таъкидлади.
82
Мамлакатимиз Президенти.
Бу ўринда маҳсулот таннархини унинг қийматидан 
фарқлаш лозим. Маълумки, маҳсулот қиймати (Қ) ўз ичига 
сарфланган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (ҚИВ) ҳамда 
янгидан яратилган қийматни (ҚЯ)ни тўлиқ ўз ичига олади. 
Ўз навбатида янгидан яратилган маҳсулот қиймати – иш ҳақи 
(ИҲ) ва ялпи фойдага (Фя) ажралади (11.6-расм).

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   350   351   352   353   354   355   356   357   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling