Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet409/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   405   406   407   408   409   410   411   412   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Хулосалар
1. Қишлоқ хўжалиги инсон ҳаётида ва иқтисодиётнинг 
тараққий этишида муҳим роль ўйрайди. 
2. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим 
хусусиятларидан бири шундаки, бу ерда ишлаб чиқариш 
жараёни бевосита тирик мавжудотлар – ер, ўсимлик, чорва 
моллари билан боғлиқ бўлади ва табиий қонунлар иқтисодий 
қонунлар билан боғланиб кетади. Бунда ер меҳнат қуроли ва 
меҳнат предмети сифатида қатнашади. Ернинг бошқа ишлаб 
чиқариш воситаларидан фарқи шундаки, ундан фойдаланиш 
жараёнида у ейилмайди, эскирмайди. Аксинча, агар ундан 
тўғри фойдаланилса, унинг унумдорлиги ошиб боради. 
3. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ҳам асосий капитал 
турли хил тракторлар, машиналар, транспорт воситалари
бино, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор чорва 


447
ҳамда иш ҳайвонлари, шунингдек, хизмат муддати бир йилдан 
ортиқ бўлган турли хил асбоб-ускуналардан ташкил топади. 
4. Қишлоқ хўжалигида муҳим ишлаб чиқариш воситаси 
ҳисобланган ер пул билан баҳоланмаслиги, яъни қиймати 
ўлчанмаслиги туфайли, капитал қиймати таркибида ҳисобга 
олинмайди. Қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган асосий 
капиталнинг айрим турлари масалан, кўп йиллик дарахтлар, 
маҳсулдор чорва, иш ҳайвонлари, суғориш иншоотлари ва 
бошқалар саноат тармоқларида бўлмайди. Бундан ташқари, 
ишлаб чиқариш воситалари ҳисобланган бинолар, суғориш 
иншоотлари ва бошқалар ишлаб чиқариш натижасини 
оширишга фаол таъсир ўтказади, саноат тармоғида эса улар 
бирмунча сустроқ ва билвосита таъсир ўтказади. 
5. Аграр муносабатларнинг асосини рента муносабатлари 
ташкил қилади. Рента муносабатлари ер эгаси ва уни ижарага 
олиб фойдаланувчи (тадбиркор) ўртасида мазкур ердан 
олинадиган фойдани тақсимлаш борасида содир бўладиган 
муносабатлардан иборат бўлади. Ер рентаси ер эгалигини 
иқтисодий жиҳатдан амалга ошириш (реализация қилиш)нинг 
шаклидир.
6. Ҳозирги пайтда турли мамлакатларда вужудга келиш 
сабаблари ва шарт-шароитларига қараб рента қуйидаги 
турларга ажратилади: абсолют ер рентаси, дифференциал 
(табақалашган) рента I ва дифференциал рента II, монопол 
рента, қазилма бойликлар, қурилишлар жойлашган ерлардан 
олинадиган рента.
7. Фермер хўжаликлари мамлакатимизда қишлоқ 
хўжалиги корхоналарининг муҳим шаклларидан бири 
бўлиб қолмоқда ва уларни ривожлантиришга эътибор 
кучайтирилмоқда.
8. Тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ хўжалик 
соҳаларидаги шакли агробизнес кўринишида намоён 
бўлади. Агробизнес тушунчасига қишлоқ хўжалиги билан 
боғлиқ бўлган бизнес турлари киритилади. Бу қишлоқ 
хўжалигига техника етказиб бериш, таъмирлаш хизматлари 


448
кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 
ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган 
тадбиркорлик фаолиятидир. Агробизнес фаолиятининг 
мақсади истеъмол бозорини етарли миқдорда сифатли қишлоқ 
хўжалик маҳсулотлари, саноатни эса хомашё билан узлуксиз 
таъминлаш орқали фойда кўришдан иборат.
9. Ҳозирги вақтда давлат аграр сиёсатининг муҳим 
йўналишлари қишлоқ хўжалигини модернизациялаш
диверсификациялашдан иборатдир. 
10. Кластер тизими аграр соҳада хўжаликни самарали 
юритишнинг ва агросаноат интеграциясини амалга 
оширишнинг янги тизимидир.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   405   406   407   408   409   410   411   412   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling