450
5. Дифференциал (I ва II) ва абсолют рентанинг ҳосил
бўлиш шарт-шароитлари, манбалари ва тақсимланишини
тушунтириб беринг.
6. Монопол рента нима?
7. Қазиб олувчи ва ундирма саноатда рента қандай ҳосил
бўлади?
8. «Ижара ҳақи» ва «ер рентаси» нинг фарқларини
изоҳланг.
9. Агробизнеснинг иқтисодий моҳиятини
тушунтиринг
ва унинг асосий турларига тавсиф беринг.
10. Агросаноат мажмуаси ва агросаноат интеграцияси
тушунчаларининг иқтисодий мазмунига ўз
фикрингизни
билдиринг.
11. Фермер хўжаликларини ривожлантиришга алоҳида
эътибор берилишининг сабаблари нималардан иборат?
III Б Ў Л И М.
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ (МАКРОИҚТИСОДИЁТ)
НИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНИШ
ҚОНУНИЯТЛАРИ
14-боб. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ
МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ ИЧКИ
МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ
Олдинги бобларда биз иқтисодий жараёнлар ва уларда содир
бўладиган муносабатларни умумиқтисодий ва корхоналар
даражасида кўриб чиққан эдик. Мазкур бобда иқтисодий
муносабатлар макроиқтисодий даражада таҳлил қилинади.
Шунингдек, миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий
кўрсаткичлари тавсифи, миллий ишлаб чиқаришнинг натижаси
ҳисобланган ялпи ички маҳсулот, унинг қисмларининг
иқтисодий мазмуни ва ҳаракат шакллари ёритилади. Ялпи
ички маҳсулотни ҳисоблаш тизими ҳамда
унинг асосий
кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари баён этилади.