Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Миллий иқтисодиёт – барча тармоқлар ва соҳаларни, микро- ва макродаражадаги
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.1-расм. Миллий иқтисодиётнинг соддалаштирилган таркибий тузилиши.
- Миллий иқтисодиёт
Миллий иқтисодиёт – барча тармоқлар ва соҳаларни, микро- ва макродаражадаги
иқтисодиётларни, функционал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига олган яхлит иқтисодиётдир. Миллий хўжаликнинг таркиб топган тузилиши ижтимоий меҳнат тақсимоти ривожининг натижаси ҳисобланади. Макродаражада қаралганда миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилиши қуйидагилар ўртасидаги муносабат сифатида намоён бўлади: - мавжуд ишлаб чиқариш ресурслари; - ресурсларнинг ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида ажралиб чиққан иқтисодий субъектлар ўртасидаги тақсимот ҳажми; - иқтисодий субъектларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари; - миллий маҳсулотнинг ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида шаклланувчи таркибий қисмлари. Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишини содда кўринишда расм орқали тасвирлаш мумкин (14.1-расм). 14.1-расм. Миллий иқтисодиётнинг соддалаштирилган таркибий тузилиши. 108 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. Миллий иқтисодиёт Иқтисодий жиҳатдан нисбатан мустақил бўғинлар Корхоналар Уй хўжаликлари Давлат (кўплаб хўжалик юритувчи бирликлари билан) Миллий иқтисодиёт меъёрида фаолият қилиш ва барқарор ўсиши учун барча тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг ўзаро боғлиқ ҳолда мутаносибли ривожланиши тақозо қилинади. Миллий иқтисодиёт таркибий тузилмасининг шаклланишида қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: мавжуд бозор конъюнктураси, бозорлар сиғими ва монополлашув даражаси, мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштироки, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланганлик даражаси, фан-техника тараққиётининг миқёслари, тавсифи ва ривожланиш суръатлари, ишлаб чиқариш ресурсларининг сифати, ҳудудларнинг ер майдонлари ва инфратузилма объектлари билан таъминланганлиги, экология ҳолати. Миллий иқтисодиётни барқарор ва самарали ривожлантириш ўта мураккаб жараён бўлиб, у узоқ муддатли, ҳар томонлама ўйлаб олиб борилувчи иқтисодий сиёсатга асосланади. Чунки, иқтисодий ривожланишда турли беқарорлик ҳолатлари, инқирозлар руй бериб туради. Жумладан, 2008 йилда АҚШда бошланган ва ҳамон унинг таъсири сезилиб турган жаҳон- 454 молиявий иқтисодий инқирози ҳам миллий иқтисодиётимизга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Бундай таъсир қуйидаги ҳолатларда аниқ намоён бўлди: биринчидан, мамлакатимиз экспорт қиладиган маҳсулотлар (қимматбаҳо ва рангли металлар, пахта, уран, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва бошқалар)нинг жаҳон бозоридаги нархларининг кескин тушиб кетиши натижасида экспортдан олинадиган даромад ҳажмининг пасайиб кетиши; иккинчидан, умуман дунё бозоридаги талабнинг кескин тушиб кетиши оқибатида маҳсулот сотиш ҳажмининг қисқариши; учинчидан, жаҳондаги инвестицион фаолликнинг пасайиши натижасида узоқ муддатли инвестицион лойиҳаларимизни амалга ошириш муддатларининг кечикиши ва ҳ.к. Миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ва мувозанатли ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ушбу ҳолатларни ўз вақтида аниқлаб, уларнинг олдини олиш ва таъсир оқибатларини юмшатиш бўйича амалга оширилган тадбирлар эвазига иқтисодиётимизнинг юқори ўсиш суръатлари сақлаб қолинди 106 . Миллий иқтисодиётда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳажми ва уларнинг ўсиши бир қатор кўрсаткичлар тизими орқали, микро ва макроиқтисодий даражада аниқланиб, таҳлил қилинади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling