Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Миллий иқтисодиёт – барча тармоқлар ва соҳаларни
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
Миллий иқтисодиёт – барча тармоқлар ва соҳаларни,
микро- ва макродаражадаги иқтисодиётларни, функционал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига олган яхлит иқтисодиётдир. Миллий хўжаликнинг таркиб топган тузилиши ижтимоий меҳнат тақсимоти ривожининг натижаси ҳисобланади. Макродаражада қаралганда миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилиши қуйидагилар ўртасидаги муносабат сифатида намоён бўлади: - мавжуд ишлаб чиқариш ресурслари; - ресурсларнинг ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида ажралиб чиққан иқтисодий субъектлар ўртасидаги тақсимот ҳажми; - иқтисодий субъектларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари; 105 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўз- бекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 453 - миллий маҳсулотнинг ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида шаклланувчи таркибий қисмлари. Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишини содда кўринишда расм орқали тасвирлаш мумкин (14.1-расм). 249 Мустақиллик йилларида янги энергетика, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг вужудга келиши, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар қурилганлиги, энергетика, ёнилғи ва ғалла мустақиллигига эришилганлиги иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, модернизациялаш, янгилаш, диверсификациялаш, изчил ўсиш суръатлари миллий мустақил иқтисодиётни шакллантириш ва мустаҳкамлаш сари ҳаракат натижаларидир. Мамлакатимизда мустақил амал қиладиган бозор иқтисодиётининг инфратузилмалари: савдо, бозор, биржа, молия, банк, кредит, солиқ, суғурта, божхона тизимлари ва бошқа қатор функционал иқтисодиёт тармоқлари барпо этилди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда эркин, замонавий бозор муносабатларига асосланган янги, мустақил ривожланаётган, ўз халқи, миллати манфаатларига хизмат қиладиган миллий иқтисодиёт шакллантирилди. “Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда” 108 . Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини тавсифлаб беради. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling