Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
14.1. Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг
макроиқтисодий кўрсаткичлари Барчамизга маълумки, мустақиллик давригача Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ Иттифоқ иқтисодиётининг таркибий қисми ҳисобланиб, уни мустақил миллий иқтисодиёт деб бўлмас эди. Бизга бир ёқлама ривожланган пахта яккаҳокимлигига, хомашё ишлаб чиқаришга ва бой минерал хомашё ресурсларидан назоратсиз, аёвсиз фойдаланиш асосига қурилган, ёнилғи, ғалла ва бошқа кўпгина ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарларининг таъминланиши бўйича марказга бутунлай қарам бўлган, издан чиққан, мўрт ва ночор иқтисодиёт мерос бўлиб қолган эди. Энг ёмoни шундаки, Ўзбeкистoн иқтисoдиёти, aсoсaн, xoмaшё тaйёрлaшгa йўнaлтирилгaн бирёқлaмa ривoжлaниш ҳoлигa тушиб қoлгaн бўлиб, иқтисoдиётгa, экoлoгия вa aҳoли гeнoфoндигa ҳaлoкaтли таъсир ўткaзaдигaн пaxтa яккaҳoкимлиги юртимиздaги вaзиятни жaр ёқaсигa oлиб кeлиб қўйгaн эди. Бунинг oқибaтидa улкaн тaбиий, минeрaл- xoмaшё, мeҳнaт вa инсoн сaлoҳиятигa эгa бўлишигa қaрaмaй, рeспубликaмиз сoбиқ Иттифоқда aҳoли турмуш дaрaжaси, ижтимoий вa гумaнитaр сoҳaлaр ривoжи бўйичa oxирги ўринлaрдaн биридa турaр эди 104 . Мустақиллик йилларида янги энергетика, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг вужудга келиши, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар қурилганлиги, энергетика, ёнилғи ва ғалла мустақиллигига эришилганлиги иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, модернизациялаш, янгилаш, диверсификациялаш, изчил ўсиш суръатлари миллий мустақил иқтисодиётни шакллантириш ва мустаҳкамлаш сари ҳаракат натижаларидир. Мамлакатимизда мустақил амал қиладиган бозор 104 Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. Биринчи Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳка- маси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағи- шланган қўшма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2007 йил 31 август. 452 иқтисодиётининг инфратузилмалари: савдо, бозор, биржа, молия, банк, кредит, солиқ, суғурта, божхона тизимлари ва бошқа қатор функционал иқтисодиёт тармоқлари барпо этилди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда эркин, замонавий бозор муносабатларига асосланган янги, мустақил ривожланаётган, ўз халқи, миллати манфаатларига хизмат қиладиган миллий иқтисодиёт шакллантирилди. “Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда” 105 . Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини тавсифлаб беради. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling