Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Рақамли иқтисодиётга ўтиш иқтисодий
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
17.4. Рақамли иқтисодиётга ўтиш иқтисодий
тараққиётни таъминлашнинг муҳим йўналиши Ҳозирги даврда тараққий этган мамлакатлар қаторига қўшилишимиз учун аввало илғор замонавий ахборот- коммуникация, интернет ҳамда рақамли технологиялар соҳасидаги билимларни чуқур эгаллаб, амалда қўллаш орқали юксалишнинг энг қисқа йўлидан боришимиз зарур бўлади. Бунинг учун жамиятимизнинг барча қатламларида инновацион технологияларни қўллаш борасидаги билимларни узлуксиз равишда ошириб боришимиз зарур. Бу борада кейинги вақтларда "рақамли иқтисодиёт" тушунчаси жуда кўп марта қўлланилмоқда. Дарҳақиқат, кўплаб ривожланган мамлакатларда рақамли иқтисодиёт уларнинг ривожланиш омилларига сезиларли даражада таъсир ўтказган. Жамият ҳаётида рақамли иқтисодиёт муҳим роль ўйнаши исботланган. Кейинги вақтларда рақамли иқтисодиёт ва у билан боғлиқ бўлган бир қанча самарадор технологиялар ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда. Худди шунинг учун ҳам давлат ва жамият тараққиётини янада жадаллаштириш мақсадида республикамиз раҳбарияти бир қанча муҳим қарорларни қабул қилди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам мамлакатимизда рақамли иқтисоднинг ривожланиши бўйича қуйидагиларни айтиб ўтди: “Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгиланишини кўзда тутадиган “Рақамли иқтисодиёт 552 миллий концепцияси”ни ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур. Рақамли иқтисодиёт тушунчаси нисбатан узоқ бўлмаган вақтда, 1995-йили Массачусетс университети олими Николас Негропонте томонидан қўлланилган бўлиб, у ахборот- коммуникация технологияларини интенсив ривожланиши ортидан эски иқтисодиётдан янги иқтисодиётга ўтишда, қандай ўзгаришлар рўй бериши мумкинлигини айтиб ўтган. Ҳозирги кунга келиб у янги информацион коммуникацион технологиялар тараққиётнинг замонавий дастакларидан бирига айланди. Рақамли иқтисодиётни тушунишимиз учун дастлаб рақамлаштиришнинг моҳиятини кўриб чиқиш муҳим. Рақамлаштириш – бу рақамли технологиялардан фойдаланиш асосида бизнес моделини ўзгартириш ва даромад олиш ҳамда қиймат яратишда рақамли бизнесга ўтиш жараёнидир. 133 W. Brian Arthur иккинчи иқтисодиётнинг, яъни рақамли иқтисодиётнинг вужудга келиши ва ривожланиши орқали жаҳон иқтисодиёти унумдорлиги йилига 2,4 % ошишини прогноз қилган. 134 Айрим Ўзбекистонлик олимлар ҳам рақамли иқтисодиётда рақамли кўринишдаги маълумотлар барча ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ишлаб чиқаришнинг асосий элементи ҳисобланади ва бундай иқтисодиёт тизимига босқичма-босқич ўтиш мамлакатимизнинг глобал миқёсдаги рақобатбардошлигини ва фуқароларнинг ҳаёт сифатини янада оширади, янги иш жойларини яратади, жадал иқтисодий ўсишга имкон яратади ва миллий мустақилликни ҳам таъминлаб беради. 135 Лекин “Рақамли иқтисодиёт” 1990 йилларда иқтисодиётда рўй берган сифат бўйича олға силжишлар Интернет 133 Gray J., Rumpe B. Models for digitalization / J. Gray, B. Rumpe // Soft & Systems Modeling. – 2015. – Vol. 14. – Issue 4. – Pp. 1319-1320 134 Arthur W.B. The second economy/W.Arthur// McKinsey Quarterty.-2011.-T.4- Pp.90-99 135 Gulyamov S.S. va bosh. Raqamli iqtisodiyotda blokcheyn texnologiyalari.- Т.: “Iqtisod - molia” nashriyoti, 2019. 396 bet 553 тармоғининг вужудга келиши ва ривожланишига боғлиқ бўлиб, ҳозирга қадар рақамли иқтисодиётнинг негизини ташкил этиб келмоқда. 2000–2010 йилларда ахборот ва коммуникация технологиялари (АКТ)нинг изчил равнақ топиши хўжалик тизимидаги ўзгаришлар учун янги шарт-шароитлар ҳозирлади. Бу жараён рақамли датчикларни янада кўп сонли қурилмалар (“Буюмлар Интернети”)га татбиқ этиш, янги шахсий қурилмалар (смартфонлар, планшетлар, нетбуклар, лэптоплар, уч ўлчовли босма қурилмалар)ни, янги рақамли моделлар (маълумотларни “булутли” қайта ишлаш, рақамли платформалар, рақамли хизматлар)ни ўзлаштириш, “катта маълумотлар” (BIG DATA) технологиясини қўллаган ҳолда янги автоматлаштириш ва роботлаштириш технологияларидан фойдаланиш жадал ўсиб бориши натижасида янада ривожланмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, “Рақамли иқтисодиёт” ўз моҳиятига кўра, иқтисодиётнинг асосан ахборот технологиялар билан ишлайдиган ҳамда бизнес модели рақамли маҳсулотлар ва хизматларга асосланган компаниялардан иборат қисми ҳисобланиб, жами истиқболли рақамли хизматларга эга рақамли сектордан ташкил топган. Рақамли иқтисодиётнинг жаҳон хўжалигидаги улуши берилган маълумотларга қараганда дунё ЯИМнинг тахминан 5 фоизини ташкил этади ва жаҳон ишчи кучи бозорининг 3 фоизини қамраб олади. Жаҳон миқёсида рақамли иқтисодиёт нотекис тақсимланган. Унинг катта қисми шимолий мамлакатларда жамланган. Юқори ўсиш суръатлари эса жанубий мамлакатларда кузатилади. Шунга кўра, рақамли иқтисодиётнинг ривожланаётган мамлакатларга кўрсатаётган узоқ муддатли таъсирини кенгроқ тадқиқ этишга эҳтиёж туғилади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling