Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


ишчи кучининг капитал билан қурольланганлик даражаси (К/L)


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet515/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   511   512   513   514   515   516   517   518   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

ишчи кучининг капитал билан қурольланганлик даражаси (К/L)ишлаб 
чиқариш жараёнида қўлланилаётган капитал ҳажмининг ишчи кучи миқдорига нисбати. 
Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда юқорида кўриб чиқилган кўрсаткичлардан ташқари 
яна 
кейинги қўшилган ишлаб чиқариш омиллари унумдорлиги кўрсаткичлари ҳам муҳим 
аҳамият касб этади. Бу кўрсаткичлар, бошқа омиллар сарфи ўзгармагани ҳолда, ҳар бир 
алоҳида омил сарфининг қўшимча ўсиши таъсирида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 
қўшимча ўсиши ҳажмини белгилаб беради: 
1) кейинги қўшилган меҳнат унумдорлиги (∆Y/∆L); 
2) кейинги қўшилган капитал унумдорлиги (∆Y/∆К); 
3) кейинги қўшилган табиий ресурслар унумдорлиги (∆Y/∆N).
Бу кўрсаткичлар ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг ўсишида ҳар бир 
омилнинг ҳиссасини намоён этиб, у қуйидагича аниқланади: 
 
N
N
Y
K
K
Y
L
L
Y
Y
)
/
(
)
/
(
)
/
(


+


+


=
.

Иқтисодий ўсишга 


тақсимлаш омиллари ҳам таъсир қилади. Ишлаб чиқариш 
cалоҳиятидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун нафақат ресурслар иқтисодий жараёнга 
тўлиқ жалб қилинган бўлиши, балки жуда самарали ишлатилиши ҳам зарур. Ресурсларнинг 
ўсиб борувчи ҳажмидан реал фойдаланиш ва уларни керакли маҳсулотнинг юқори миқдорини 
оладиган қилиб тақсимлаш ҳам зарур бўлади. 
Реал маҳсулот икки асосий усулда кўпайтирилиши мумкин: 1) ресурсларнинг кўпроқ 
ҳажмининг жалб этилиши; 2) улардан анча унумли фойдаланиш йўли билан (17.3-расм). 
 
17.3-расм. Реал маҳсулот ўсишини аниқлаб берувчи омиллар. 
 
Амалий ҳаётда иқтисодий ўсишни қисман сусайтириб турувчи омиллар ҳам мавжуд 
бўладики, улар меҳнат муҳофазаси, атроф-муҳитнинг ифлосланиши каби ҳолатлар 
натижасида келиб чиқади. Кейинги йилларда республикамизда давлат томонидан атроф-
муҳит ифлосланишининг олдини олиш, ходимлар меҳнат шароитини яхшилаш ва соғлиғини 
муҳофаза қилишни тартибга солишда муҳим тадбирлар амалга оширилди. Бу ўз навбатида 
иқтисодий ўсиш суръатининг сусайишига таъсир кўрсатади. Чунки бундай тадбирларни 
амалга ошириш тегишли харажатларни тақозо қилади. Шу орқали меҳнат унумдорлигини 
ошириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш учун зарур бўлган маблағлар бошқа томонга жалб 
қилинади. Бу албатта кишилар соғлиғи ва ҳаёти учун зарур бўлган даражалардир. 
Ҳозирда
Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш омилларидан имкон қадар самарали 
фойдаланишга эътибор қаратилган. Айниқса, иқтисодиётда ишчи кучининг самарали 
бандлигини таъминлаш бу борадаги муҳим йўналишлардан ҳисобланади. Ҳар йили 
иқтисодиётда янги иш ўринлари яратиб борилмоқда. Масалан, ишлаб чиқаришни 
модернизация қилиш ва янгилаш, транспорт ва муҳандислик-коммуникация 
инфратузилмасини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тараққий 
1. Банд бўлган ишчилар сони 
2. Ишлаган киши-соатларининг 
ўртача миқдори 
1. Техника тараққиёти 
2. Капитал қўйилмалар ҳажми 
3. Таълим ва малака тайёргарлиги 
4. Ресурсларни жойлаштириш 
самарадорлиги 
5. Бошқа омиллар 
Меҳнат 
сарфлари 
Меҳнат 
унумдор-
лиги 
Ишлаб
чиқаришнинг 
реал ҳажми 


548
натижасида келиб чиқади. Кейинги йилларда республикамизда 
давлат томонидан атроф-муҳит ифлосланишининг олдини 
олиш, ходимлар меҳнат шароитини яхшилаш ва соғлиғини 
муҳофаза қилишни тартибга солишда муҳим тадбирлар амалга 
оширилди. Бу ўз навбатида иқтисодий ўсиш суръатининг 
сусайишига таъсир кўрсатади. Чунки бундай тадбирларни 
амалга ошириш тегишли харажатларни тақозо қилади. Шу 
орқали меҳнат унумдорлигини ошириш, иқтисодий ўсишни 
таъминлаш учун зарур бўлган маблағлар бошқа томонга жалб 
қилинади. Бу албатта кишилар соғлиғи ва ҳаёти учун зарур 
бўлган даражалардир.
Ҳозирда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш омилларидан 
имкон қадар самарали фойдаланишга эътибор қаратилган. 
Айниқса, иқтисодиётда ишчи кучининг самарали бандлигини 
таъминлаш бу борадаги муҳим йўналишлардан ҳисобланади. 
Ҳар йили иқтисодиётда янги иш ўринлари яратиб борилмоқда. 
Масалан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилаш, 
транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини 
ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
тараққий эттиришни қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга 
ошириш натижасида ишчи кучи бандлиги даражасини 
ошириш ва таркибини янада такомиллаштириш мумкин. Бу 
эса мамлакатимизда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини 
таъминлашга замин яратади.
Мамлакатимизда ишчи кучига талабнинг ошиши 
бўйича иқтисодий тадбирлардан энг асосийси иқтисодиёт 
тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга оширишдир. 
Бунга энг аввало мулкчилик шаклларини ривожлантириш, 
меҳнат унумдорлигини ошириш, янги иш жойларини яратиш, 
иш вақтидан унумли фойдаланиш, ишловчиларнинг моддий 
ва маънавий манфаатдорлигини кўтариш, солиқларни оқилона 
белгилаш орқали эришилади. 
Муҳим иқтисодий тадбирлар мажмуасига қайта ишлаш 
саноати ва хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш жойларини 
яратиш, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга давлат томонидан 


549
имтиёзли кредитлар бериш, илғор технологияларни тадбиқ 
этиш, бозор шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва 
қайта ишлаш саноати тармоқларининг асосий маҳсулотларига 
давлат буюртмасини белгилаш, кичик бизнес ҳамда хусусий 
тадбиркорликни ривожлантириш ва ижтимоий ишларни 
маблағ билан таъминлаш киради. 
Бу тадбирлар қўшимча иш жойларини ташкил қилишда 
энг кам инвестицияни назарда тутади ва ишчи кучига 
талабни оширишда муҳим ўрин эгаллайди. Кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини маблағлар 
билан таъминлашнинг манбалари бўлиб маҳаллий бюджет, 
бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳамда 
хусусий тадбиркорларнинг шахсий жамғармалари хизмат 
қилади. Бугунги кунда айниқса, минтақаларда аҳоли бандлиги, 
ишлаб чиқаришни ишчи кучи билан таъминлаш масалаларини 
ўрганишни ҳаётни ўзи тақозо этмоқда. 
Иқтисодий ўсиш омилларидан техника тараққиётини 
таъминлаш ҳамда инвестициялар ҳажмини ошириш – 
мамлакатимиздаги иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишига 
айланган. Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, «бу 
ислоҳотлар натижасида халқимиз учун фаровон ва муносиб 
турмуш шароитини яратиб беришимиз керак. Одамларимиз 
етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция 
муҳитини шакллантириб, янги-янги корхоналар ва иш 
жойларини кўпайтиришимиз зарур»
131
.
Умуман олганда, ҳозирги иқтисодиётни модернизациялаш 
шароитида ишлаб чиқаришга инвестицияларни кўпроқ жалб 
этиш зарурати қуйидагилар орқали изоҳланади:
1) жаҳон бозорида замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар 
арзонлашади. Бундай имкониятдан фойдаланиб, ишлаб 
чиқаришнинг моддий-техника базасини янгилаш ҳамда унинг 
асосида рақобатбардош маҳсулотларни яратиш қисқа даврда 
ушбу сарф-харажатларни қоплаш имконини беради;
131
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж-
лиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (24.01.2020), Халқ 
сўзи газетаси, 2020 йил 25 январь.


550
2) юқори даражада қўшилган қийматга эга бўлган 
маҳсулотларни 
экспортга 
чиқаришнинг 
қўшимча 
имкониятлари вужудга келади;
3) техник ва технологик асосни янгилашда вақт жиҳатидан 
ютиш имкони пайдо бўлади;
4) инвестициялар ички талабни кенгайтириб, қурилиш 
саноатининг ривожланишини рағбатлантиради;
5) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси 
диверсификацияланади.
Корхоналарни техник ва технолгик янгилаш, модернизация 
қилиш ва янги ишлаб чиқариш объектларини қуриш, шу 
орқали янги иш ўринларини шакллантириш, мамлакат 
иқтисодиётининг барқарор ва динамик ривожланишини 
таъминлаш учун йўналтирилган инвестиция лойиҳаларни 
амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 
ПФ-4947 Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу дастурда 
белгиланган капитал қўйилмаларни молиялаштириш 
манбалари таркибида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари 
фондларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. 
Ҳукуматимиз томонидан қулай инвестиция сиёсатини 
олиб бориш мақсадида қуйидаги тамойилларга устувор 
аҳамият қаратилмоқда: ташқи иқтисодий фаолиятни янада 
эркинлаштириш; республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри 
капитал қўйилмаларнинг кенг жалб қилинишини таъминловчи 
ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шароитларни 
янада такомиллаштириш; юртимизга жаҳон даражасидаги 
технологияларни олиб кирувчи, миллий хўжаликнинг 
замонавий тузилмасини ташкил этишга кўмаклашувчи чет эл 
инвесторларига нисбатан қулай шароитлар яратиш сиёсатини 
изчил олиб бориш; энг муҳим устувор йўналишларга 
маблағларни йўналтириш
132
. Бундан кўринадики, корхоналарни 
132
Собиров А. Ўзбекистон Республикасига хорижлик инвесторларни жалб қи-
лиш шакллари. /Иқтисодиёт ва таълим, 2011 й., 5-сон. 


551
техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, замон 
талабларига мос бўлган товар ва хизматларни ишлаб чиқариш 
ва айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг кейинги 
тўлқинлари зарбасига ижтимоий-иқтисодий талофатларсиз 
бардош бериш, уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш 
билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда комплекс ёндашувларга 
урғу берилмоқда.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   511   512   513   514   515   516   517   518   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling