555
тоифага моддий товарларни (китоблар, гуллар, меҳмонхона
номерлари, шунингдек, йўлдош сотувлар ва маркетинг) чакана
сотиш киради.
3. АТга қарам товарларни ишлаб чиқариш ёки
хизматлар. Мазкур гуруҳнинг тақдим
этилиши ахборот
технологияларига кескин қарамликда бўлган хизматларни
(жумладан, бухгалтерлик хизматлари ёки
мураккаб техник
лойиҳалар), ахборот технологиялари қўлланиши ҳал қилувчи
аҳамиятга эга бўлган жараёнлардан иборат моддий товарлар
ишлаб чиқаришни (рақамли дастурий бошқарувни қўллаш
асосида юқори аниқликдаги механик ишлов зарур бўлган ёки
компьютерлар билан бошқариладиган кимёвий заводларни) ўз
ичига олади.
4. Рақамли иқтисодиётнинг кўриб чиқилаётган учта
сегментига хизмат кўрсатувчи АТ саноат сегменти. Бу
ерда АТ сектори маҳсулотлари ва хизматлари ўрганилади.
Улар эса асосан рақамли иқтисодиётнинг юқорида айтилган
учта компонентига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Ахборот технологияларининг ривожланиши ва татбиқ
қилиниши эвазига кундалик ҳаётимизда жуда кўплаб
қулайликлар пайдо бўлмоқда. Ахборот технологиялар
ривожланиши натижасида инсон, ўзи учун керакли хизматдан
тезроқ
фойдаланиши, интернет орқали ўзига керакли
маҳсулотларни арзон сотиб олиш билан кўплаб пул маблағлари
ва вақтини тежаши мумкин.
Бунинг натижасида мамлакат
ЯИМ таркибида ишлаб
чиқаришдан кўра хизматлар соҳасининг жадал суръатлар
билан ўсиши юзага келади. Бундан кўзланган асосий мақсад
ҳам шундан иборатдир.
Юқоридаги баён этилганлардан кўриниб турибдики, рақамли
иқтисодиёт бу иқтисодиётда ахборот технологияларнинг кенг
қўлланилишидир.
Албатта, ахборот-коммуникация
технологияларининг
ривожланиши, замонавий технологияларнинг ҳаётимизга
тадбиқ этилиши ҳар бир инсон ҳаётида кўплаб ижобий
556
имкониятлар бериши мумкин.
Миллий иқтисодиётимизни
жадал ривожлантириш
ва модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган
иқтисодий ислоҳотлар рақамли иқтисодиётни кенг кўламли
ривожланишини таъминламоқда. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПҚ-3832 сонли 2018 йил 3
июлдаги
“Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йўналишлари” қарорида ҳам “блокчейн”
технологиялари,
“сунъий
ақл”,
суперкомпьютерлар
имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, крипто − активлар
бўйича фаолият жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш йўналишларидан бири
сифатида ҳисобланишини алоҳида белгиланган.
Дунё мамлакатлари каби Ўзбекистонда ҳам рақамли
иқтисодиёт ривожланмоқда. Кундалик ҳаётимизга ахборот
технологияларни татбиқ қилиниши ортидан оддий инсонлар
учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Ҳозирга кунда уйдан
чиқмасдан кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларига
буюртма беришимиз, уларни уйимизгача етказиб беришлари
мумкин. Махсус дастурлар ёрдамида масофадан ўқитиш
ишлари йўлга қўйилмоқда.
Лекин
шуни таъкидлаш керак-ки, рақамли иқтисодиёт
Ўзбекистон потенциалига нисбатан бир мунча секинроқ
ривожланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: