Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Жами ижтимоий 
маҳсулот кўрсаткичида йил мобайнида яратилган моддий 
неъматлар йиғиндиси ҳисобга олинган, унда хизмат 
кўрсатиш соҳаларида вужудга келтирилган маънавий 
неъматлар ва хизматлар қиймати акс этмаган. Лекин бир 
ишлаб чиқариш тармоғидан чиққан ҳозирги вақтда оралиқ 
истеъмоли деб аталмиш хомашё, материаллар, ёнилғи ва 
энергияларнинг қиймати бошқа босқичларда ва тармоқларда 
ишлатилиб, бир неча бор такрор-такрор ҳисобга олиниб, 
маҳсулотнинг ҳажми сунъий равишда ошириб кўрсатилган, 
истеъмолга бориб тушадиган тайёр маҳсулот эса ундан бир 
неча баробар кам бўлган (2.4-жадвал). 
23
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида.


81
Жадвалдан кўринадики, жами ижтимоий маҳсулот 1515 
бирликни, ялпи ички маҳсулот эса 585 бирликни ташкил этади. 
Демак, мамлакат миқёсида такрор ҳисобга йўл қўймаслик учун 
ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашда сотиб олинган хомашё, 
ёнилғи ва материаллар қиймати ҳисобга олинмайди, фақат 
қўшилган қиймат ҳисобга олинади. Аммо ҳар бир корхона 
ва тармоқ учун сотилган товар маҳсулоти фақатгина ялпи 
ички маҳсулотдан эмас, балки яратилган ялпи маҳсулотдан 
иборатдир. 
Шуни таъкидлаш лозимки, жами ижтимоий маҳсулот 
ёки ялпи маҳсулот таркибида оралиқ маҳсулот ҳамда айрим 
такрорий ҳисоблар мавжуд бўлганлиги сабабли у ишлаб 
чиқариш натижасига тўғри баҳо бера олмайди.
Такрорий ҳисоб – бу тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш 
жараёнининг бир неча технологик босқичлардан ўтиши 
натижасида оралиқ истеъмоли деб аталмиш баъзи 
маҳсулот (хомашё, ёқилғи, материал, энергия ва ҳ.к.)лар 
қийматларининг такроран ҳисобга олиниши. Жадвалдаги 
мисолимиздан кўринадики, пахта толаси, йигирилган ип, 
газламанинг қийматини ташкил этувчи хомашё, ёқилғи, 
материал ва бошқаларнинг ишлаб чиқаришнинг турли 
технологик босқичларида қайта-қайта қатнашади, уларнинг 
42 
лойиҳалари йилига 2,5 миллиард доллар миқдорида маҳаллийлашган маҳсулот ишлаб 
чиқариш имконини беради. 
Зафаробод туманидаги «Huahin Cement Jizzakh» МЧЖ томонидан 2019 йилда цемент 
ишлаб чиқариш лойиҳаси учун қиймати 82,2 млн.АҚШ доллар маблағ сарфланган. Бугунги 
кунда заводни қурилишида 500 нафар ишчилар ишламоқда. Магистирал йўлдан заводга 
борадиган йўлларга шағаллар ётқазилиб таъмирланган. Хитойдан келтирилган ускуналарни 
ўрнатиш, ишловчилар учун ётоқхона ва ошхона қурилмоқда, 85 фоиз қурилиш ва таъмирлаш 
ишлари амалга оширилган. 
Қуввати 1,2 млн.тоннага тенг цемент ишлаб чиқариш корхонаси жорий йилнинг март 
ойида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда. Корхона ишга тушгач 2020 йилда 1 
трлн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
23
ЯИМ ҳажмини ва унинг ўсиб боришини ифодалашда уни тўғри ҳисоблаш муҳим 
аҳамиятга эгадир. Мустақилликдан олдинги даврда собиқ СССРда ва унинг таркибида бўлган 
ҳозирги МДҲ давлатларида мамлакат бўйича ишлаб чиқаришда вужудга келтирилган 
маҳсулотлар йиғиндиси жами ижтимоий маҳсулот деб аталган. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling