Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


-мавзу: Дидактика. Таълим мазмуни


Download 1.93 Mb.
bet29/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

4-мавзу: Дидактика. Таълим мазмуни.
Таълим жараёни. Таълим методлари. Таълимни ташкил этиш шакллари.
Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ташхис этиш.
Таълим ва тарбия жараёнининг моҳияти. Таълим ва тарбиянинг асосий функцияси. Дидактика ва тарбия жараёнинг асосий категориялари. Таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорлиги.
5-мавзу: Педагогик маҳорат фани
Педагогик маҳорат фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, педагогик маҳорат ҳақида умумий маълумот, билим, кўникма ва малакаларни пухта эгаллаб олишга имкон яратиб беради. Шунингдек, мактаб амалиётида ва педагогик фикр тарихида ўқитувчининг маҳорати масалалари, педагогика қобилият, ўқитувчининг коммуникатив қобилияти, мулоқот маданияти ва ўқувчининг психологик фаолияти, педагогик техника ва уни шакллантириш усуллари, дарсда ва тарбия жараёнида ўқитувчи маҳорати, ўқитувчи меҳнатини ташкил этишнинг илмий асослари, педагогик тажриба орттириши, тадқиқот методлари; ҳозирги Таълим муассасаларида илғор педагогик ғоялар, тажриабаларнинг тараққиёти ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўллари, педагогик маҳорат тараққиёти тарихи, мустақил малака ошириш ва ўз-ўзини назорат қилиш ўқув- тарбия жараёнида педагогик мулоқот маҳорати, педагогик тажриба ва уни татбиқ этиш, ўқитувчи фаолиятида шарқона муомала маданияти асосларини ўрганиш, таҳлил этиш тўғрисида Бошланғич маълумотлар беришни назарда тутади.
Педагогик маҳорат фани юксак даражадаги педагогик фаолиятнинг тараққий этишини,педагогик техникани эгаллашини, шунингдек, педагогик шахси унинг тажрибаси, фуқарўлик ва касбий мавқеини ўргатади.
«Педагогик маҳорат» фани «Педагогика назарияси ва тарихи», «Ёш педагогикаси ва психологияси», «Тарбиявий ишлар методикаси», «Педагогик технология»лар билан биргаликда билим ва малакалар тизимини яратади.
Педагогик маҳорат фанининг мақсади бўлажак ўқитувчига ҳозирги замон педагогика соҳасидаги долзарб муаммоларни, ўқитувчи шахси ва касби ҳақидаги билим ва малакаларни ҳамда ҳар бир тарихий босқичда таълим – тарбия тизими, ижтимоий-педагогик фикрлар, таълим-тарбия мазмунига ижодий муносабатда бўлишини ўргатади.
Педагогик маҳорат фанининг предмети - «таълим тўғрисида» ги қонун ва «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларидан келиб чиқиб, ўз соҳасини мукаммал эгаллаган, билимдон, ахлоқан пок, маънан этук, жисмонан соғлом бўлган педагогларни тарбиялашдир.
Педагогик маҳорат фанининг вазифалари - ўқитувчи маҳоратига доир долзарб муаммолар ва бу борада олиб борилиши зарур бўлган тадқиқот ва изланишлар, ўқитувчининг касбдошлари, ота-оналар ва ўқитувчилар билан алоқа муносабатларнинг йўналишини, усулларини ҳамда ўқитувчи фаолиятида касб маҳоратининг ўрни, моҳияти ўқитувчининг муомила маданияти, ўқитувчи ишидаги техника педагогик ғоя, таълимотларни ўрганади.
Ўқитувчи ва тарбиячи шахси. Тарбиянинг мақсади, вазифаси, принциплари, қоидалари, мазмуни. Таълим ва тарбия методлари. Таълим ва тарбия методлари таснифи. Таълим ва тарбиянинг интерфаол методлари. Таълим ва тарбияни ташкил этиш шакллари. Таълим ва тарбия воситалари. Таълимда синф-дарс тизимининг хусусиятлари. Замонавий дарсга қўйиладиган талаблар. Дарснинг типлари, структураси. Тарбиявий ишлариинг турлари. Анъанавий Таълим, анъанавий дарс, ноанъанавий замонавий таълим ва дарс. Тарбиявий ишларни таққослаш ҳарактеристикаси. Оила педагогикасининг предмети, мақсад ва вазифалари. Оила ва унинг турлари. Замонавий оилалар ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. Таълим муассасаларининг оила билан ҳамкорлигининг метод, шакл ва воситалари.
Педагогик технология тушунчаси, ўқув жараёни, Таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг янги метод ва формаларига қўйиладиган замонавий талаблар. Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг ривожланиши ва кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури. Таълим жараёнида Ўқувчи шахси, шахснинг сифат тизими. Ўқитиш жараёнида билим олиш, малака ва кўникма ҳосил қилиш. Инновацион фаолият тизими ва педагогнинг инновацион фаолиятига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Педагогик кенгаш Таълим муассасасини жамоа бўлиб бошқаришнинг олий ўргани. Таълим муассасаси педагогик жамоаси ва унинг фаолияти. Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш. Таълим муассасини ички назорати: функцияси, принциплари, шакл ва методлари. Таълим муассасаси раҳбарияти ва унинг фаолияти. Метод бирлашмалар, ўқув-методик кенгашлар ва уларнинг фаолияти.
Таълим тизими менежменти. Бошқарувнинг илмий асослари. Бошқарув одоби. Менеджер модели.
Педагогик фаолиятда психологиянинг аҳамияти. Фаолият  ва мотивлар. Фаолиятнинг асосий турлари. Мотивасия соҳасилари. Шахси экспериментал тадқиқ қилиш методлари. Педагогик жараённи бошқариш. Таълим ва ақлий тараққиёт. Педагогик қобилият ва унинг турлари. Ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар. Илмий тадқиқот объектлари ва методлари. Таълимни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш, унинг узвийлиги, узлуксизлиги. Ўтмиш ва замонавий педагогиканинг асосий йўналишлари. Илғор педагогик қарашлар. Жаҳон таълим тизими. Педагогик жараёндаги интеграциялар. Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги сиёсати, кадрлар тайёрлаш миллий модели. Таълим ва тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари, бирлиги, дифференсияси, ягона педагогиc жараён. Таълим назарияси (дидактика)нинг асосий компонентлари: консепсиялари, парадигмалари. Таълим принсиплари. Талим методлари, технологиялари. Таълим турлари ва босқичлари. Жамоада, оиладаги тарбия ҳамда ўз-ўзини тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари. Таълимни бошқариш шакллари. Ўқув-меъёрий ҳужжатлар. Педагог касбининг ўзига хос хусусиятлари. Педагогнинг коммуникатив қобилияти, унинг воситалари.
Илмий ва илмий-техник фаолиятни рағбатлантириш, илмий-тадқиқотчилик компетентлиги,  илмий манбааларни таҳлил қилиш методлари: илмий билиш методлари; индуксия, дедуксия, аналогия; педагогик компетентлик, яъни таълим-тарбия жараёнида қўлланиладиган ўқитиш шакллари, методлари ҳамда воситалари; таълим мазмуни, методлари, воситалари ва шаклларининг узвийлигини таъминлашни билиш, машғулот олиб бориладиган фаннинг мақсади, вазифалари, предмети ва объекти, фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни ва аҳамияти; фан тараққиётининг ахборот-коммуникация технологияларига боғлиқлиги; фойдаланиладиган асосий дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва электрон адабиётлар; фан мазмунини ишлаб чиқишда ўқув режасидаги бошқа фанлар билан горизонтал ва вертикал узвийликнинг таъминланишини баҳолаш; фаннинг истиқболдаги тараққий этиши муаммолари ва уларнинг ечимлари ҳақида билим ва лаёқатга эгалик.




  1. Download 1.93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling