3-мавзу Савод ўргатиш методикаси
Савод ўргатиш методикасининг мақсад ва вазифалари
Ўқиш ва ёзиш нутқий фаолият туридир. Мактабда эндигина ўқишни бошлаган бола ва саводли кишининг ўқиш ва ёзув жараёнида психо-физиологик таҳлил. Ўзбек тилининг товуш тузилиши ва графикаси, уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
4-мавзу. Савод ўргатишда ҳозирги замон анализ-синтез товуш методи
Савод ўргатишда ҳозирги замон анализ-синтез товуш методикасининг анъанавий (одат бўлиб қолган) принсиплари тарбияловчи ва ўстирувчи хусусияти, ўқувчиларнинг жонли нутқига асосланиш, метод асосига товуш олиниши ўқишбирлиги бўлган экани; ташкилий томондан тайёрлов ва асосий даврга бўлиниши ва нисбатан яқиндан шакллаган ёки ташкил топиш жараёнида бўлган принсиплари.
Савод ўргатиш жараёнида ўқувчиларга дифференсиал ва индивидуал ёндашиш; грамматика ва имлога оид бошланғич тушунчаларни назариясиз амалий бериб бориш; сўзни бўғин-товуш томонидан таҳлил; тушунчанинг нусхасини чизиш. Моделлаштириш элементини кирувчи; (ўқувчиларни тарбиялаш).
5-мавзу. Савод ўргатиш дарсларининг тарбиявий вазифалари
Болаларнинг савод ўргатишга тайёргарлигини ўрганиш. Савод ўргатиш жараёни. Савод ўргатишда тайёрлов даври, бу босқичдаги ўқиш ва ёзув дарсларининг мавзулари ҳамда иш турлари.
6- мавзу. Савод ўргатишда асосий давр (алифбе даври)
Асосий даврнинг вазифалари. Янги материал ўрганиладиган мустаҳкамланадиган ўқиш дарслари ва унда фойдаланадиган иш турлари. Савод ўргатиш жараёнида товушлар ва ҳарфларни ўрганиш тартибига “Алифбо” қурилишининг боғлиқлиги. Савод ўргатишда дифференсиал ва индивидуал ёндашиш.
7- мавзу.Асосий даврнинг якунловчи қисми, унинг вазифалари
Савод ўргатиш даврида ўқув машғулотларининг асосий турлари: товуш устида ишлаш; товушлар артикуляцияси, диксия устида ишлаш. Савод ўргатиш жараёнида ўқувчиларлар нутқини ўстириш; луғат устида ишлаш. Савод ўргатиш даврида грамматика, имлодан дастлабки амалий билимлар. Оз компонентли мактабларда дарсларни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |