Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


- мавзу. Ҳикоя жанридан асарни ўқиш методикаси


Download 1.93 Mb.
bet33/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

14- мавзу. Ҳикоя жанридан асарни ўқиш методикаси
Шеърий нутқнинг хусусиятлари. Шеърий таҳлил қилиш услубиёти. Шеърни ўқиш дарсида, асосий иш тури ифодали ўқиш экани. Лирик шеърни ўқишга тайёрлаш.
15- мавзу.Масал жанридаги асарларни ўқиш методикаси.
Илмий-оммабоп асарларни ўқиш методикаси.
16- мавзу.Топишмоқ, тез айтиш, мақол жанридаги асарларни ўқиш методикаси. Достон жанридаги асарларни ўқиш методикаси
17- мавзу.Синфдан ташқари ўқиш методикаси
Болаларни мустақил ўқиши ҳақида тушунча, унинг вазифалари. Тўғри китобхонлик фаолиятини шакллантириш тизимига тавсифнома. Бошланғич мактабда китобхон ўқувчиларни шакллантириш босқичлари. Ўқув материаллари ва ўқитиш методларига қисқача тавсифнома.
Кичик ёшдаги ўқувчиларда китобхонлик мустақиллигини шакллантирадиган машғулот ва дарслар қурилишини асосий турлари.
18- мавзу.Фонетика, грамматика, сўз ясалиши ва орфографияни ўргатиш методикаси
Кичик ёшдаги ўқувчиларда илмий дунёқараш элементларини шакллантиришда она тилини ўргатишнинг аҳамияти.
19- мавзу.Она тилини ўргатишнинг лингвистик асослари
Бошланғич таълимда она тилини ўргатиш мазмунига тавсифнома.
Фонетика ва графика асосларини ўргатиш усулияти. Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг она тилини ўзлаштиришида фонетика билимининг аҳамияти. Ўқувчиларда сўзнинг товуш ва ҳарф таркиби ҳақидаги бошланғич тасаввурини шакллантириш.
Товушлар ва ҳарфлар, унли ва ундош, жарангли ва жарангсиз ундош товушлар, уларнинг ёзувда ифодаланиши.
Бўғин, бўғин кўчириш қоидалари билан таништириш, уларни амалий ўзлаштириш устида ишлаш.
Ўқувчиларда грамматика ва сўз ясалишига оид тушунчаларни шакллантиришнинг методик асослари.
Грамматик тушунчанинг моҳияти ва уни кичик ёшдаги ўқувчилар ўзлаштиришидаги қийинчиликлар. Тушунчани ўзлаштириш устида ишлаш жараёни, унинг шартли равишда тўрт босқичга бўлиниши. Биринчи тушунчанинг муҳим белгиларини ажратиш мақсадида тил материалини анализ қилиш. Иккинчи босқич тушунча белгиларини умумлаштириш, атама бериш. Учинчи босқич тушунча таърифини ифодалаш, белгилар моҳиятини ва улар орасидаги боғланишни аниқлаш. Тўртинчи босқич-янги тил материали асосида ўрганилаётган тушунчани аниқлаш.
Кичик ёшдаги ўқувчилар тушунчаси ўзлаштирилгани таъминлайдиган методик шартлар; ўқувчилар ақлий фаолиятининг активлиги; ўқувчиларда сўз ва гапга лингвистик муносабатини ўстириш устида мақсадга йўналтирилган ишлар; янги тушунчани илгари ўрганилган тушунчалар тизимга кирувчи; айрим тил категориялари боғланишининг моҳияти янги тил категориясини ўрганиш жараёнида очилади; тушунчани кўрсатмали ўрганиш. Грамматик ва сўз ясалишига оид машқлар, уларнинг турлари. Тушунчани ўзлаштиришнинг турли босқичларида грамматик машқларни тадбиқл этиш усулияти. Сўзни ва гапни таҳлил қилиш, унинг турлари ва тилни ўрганиш жараёнида ундан фойдаланиш.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling