Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Йўл хўжалигида ишлаб чиқариш фаолияти ва унинг ташкилий кўринишлари
Download 2.55 Mb.
|
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК
1.3. Йўл хўжалигида ишлаб чиқариш фаолияти ва унинг ташкилий кўринишлари.
Йўл хўжалиги тармоқ сифатида тармоқдан ташқарида истеъмол этилишига мўлжалланган маълум бир охириги маҳсулотни яратади. Бу маҳсулот конкрет транспорт-тасарруф кўрсаткичлари билан тавсифланувчи автомобиль йўллари бўлиб, улар аҳоли ва автомобиль транспортига фойдаланиш учун тақдим этилади. Транспорт иншооти сифатида йўллар уларда ташиш жараёни амалга оширилаётган вақтда қилинади. Уларнинг ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилиниши ўлчови уларнинг ейилишидир. Автомобиль йулларининг аҳволи уларнинг моддий ва маънавий жиҳатдан эскирганлиги орқали аниқланади. Йўлларнинг моддий жиҳатдан ейилиши кўпдан-кўп омилларга боғлиқ бўлиб, уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: -табиий иқлим омиллари - жойнинг рельефи, тупроқ-геологик ва гидрологик шароит, температура режими, ёғингарчиликлар миқдори ва ҳоказодар. Бу омилларнинг таъсир этиши узоқ муддатли бўлиб, шартли доимий ҳарактерга эга ва йўл қурилишида ва лойиҳалашда ҳисобга олинади; -транспорт тасарруф омиллари - ҳаракат таркиби ва интенсивлиги, унинг вақт бўйича ўзгариши, транспорт воситалари турлари бўйича ҳаракатланиш тезликлари, ҳаракатни ташкил этилиши, бошқа автомобиль йўллари ҳамда темир йўллари билан кесишишларнинг мавжудлиги; -лойиҳалаш омиллари - қабул қилинган лойиҳа ечимларининг табиий иқлим ва транспорт тасарруф омилларига мос келишини аниқловчи параметрлар мажмуи; -қурилиш омиллари - қурилиш сифатини белгиловчи, яъни қурилган йўллар ва иншоотлар параметрларининг лойиҳа талабларига ва техник кўрсатмалар ҳамда меъёрларга мос келишлиги. Бу омилларнинг таъсири биринчи навбатда йўлларнинг таъмирлаш орасидаги хизмат муддатида кўзга ташланади; -йўл-тасарруф омиллари – йўлларга ва иншоотларга табиий – иқлим ва транспорт – тасарруф омилларининг таъсир этишини сёкинлаштиришга қаратилган тадбирлар, яъни таъмирлаш ва йўллар ҳолатини яроқли ҳолатда сақлашга хизмат қилувчи ишларнинг ўз вақтида амалга оширилиши. Йўллар фақат моддий жиҳатдан эмас, балки техник тараққиёт таъсирида техник воситалар параметрларининг доимий ўсиб бориши таъсирида маънавий жиҳатдан ҳам эскириб боради. Автомобиль транспорти автомобиль йўлларининг транспорт-тасарруф кўрсаткичларига янада юқорироқ талаблар қўяди, бу эса уларни лойиҳалаштиришда янада юқори нормативларнинг киритилишига олиб келади. Автомобиль йўлларини лойиҳалаштиришда ишлатиладиган норматив ҳужжатларнинг амал қилиш муддати йўлларнинг хизмат қилиш муддатидан бир неча баробар ва ҳатто йўлнинг техник категориясини белгилашнинг асоси бўлган лойиҳалаш охирида аниқланадиган ҳаракат интенсивлигини белгиловчи эффектив даврдан кам бўлади. Янгидан амалга киритилаётган нормативлар нафақат тегишли категориядаги йўлларнинг юқори техник савиясини, балки улардаги келажак ҳаракат интенсивлигини ҳам кўзда тутади. Амалда йўл хўжалигида шуни ҳам ҳисобга олинадики, автомобиль йўлларининг энг қиммат конструктив элементи – йўл қопламаси, унинг қиймати йўл қийматининг деярли 60 фоизини ташкил этади, ва у автомобиль ғилдиракларининг йўлни бузувчи таъсири остида оширилган сари қўшимча конструктив қатлам билан кучайтирилиши мумкин, бу эса йўлларни босқичма-босқич тамойилда қуриб бориш мумкинлигини кўрсатади. Шу сабабли автомобиль йўлларини таъмирлаш пайтида нафақат йўлнинг конструктив элементлари табиий емирилиши оқибатларини йўқотишга қаратилган, балки уларнинг маънавий эскириши оқибатларини ҳам йўқотишга қаратилган ишлар амалга оширилади, яъни йўлни қайси категорияга тегишли, деб топилган бўлса, шу категорияга мос келмайдиган параметрлар меъёрлар талаб даражасига етказилади. Бу эса шуни кўрсатадики, йўл – таъмирлаш ишлари оддий қайта ишлаб чиқариш эмас, балки кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш хусусиятига эга. Автомобиль йўлларини оддий қайта ишлаб чиқариш ишларига объектларнинг бошланғич транспорт – тасарруф кўрсаткичларини тиклашга қаратилган ишлар киради, яъни уларнинг табиий емирилиши оқибатларини йўқотишдан иборатдир. Бундай ишлар йўлларни таъмирлаш пайтида бажарилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: йўл қопламасини мустахкамлаш, сув қочирувчи қурилмалар, бордгорлар, тирковуч деворлар ва бошқа йўл конструктив элементларини тиклаш. Бу ишлар йўлнинг инвентарьь қийматини оширмайди ва бу ишларни бажариш сарф-харажатлари йўлнинг емирилишини ҳисобга олувчи амортизация миқдорини бухгалтерия ҳисобида камайтириш йўли билан ҳисобдан чиқарилади. Автомобиль йўлларини кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш ишларига янги конструктив элементларни қуриш, ҳамда йўлларни кенгайтириш, мустаҳкамлаш (кучайтириш) ёки амалда мавжуд бўлган элементларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари киради. Бу ишлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: йўл полотноси ва сув қочирувчи қурилмалар бўйича – йўлга берилган техник категорияга мувофиқ равишда унинг геометрик элементларини меъёр даражасига етказиш, янги сув қочирувчи қурилмаларни, қирғоқларни ҳимояловчи ва эррозияга қарши иншоотларни, йўл кесишмалари жойларида йўл полотноси ва сув қочирувчи қурилмаларни қуриш, автобус бекатлари учун йўлни кенгайтириш, йўлнинг транспортлар ҳаракатланадиган қисмидан ташқарида автомобилларнинг тўхтаб туришилари учун майдончалар қуриш. йўл қопламаси бўйича – йўлнинг қопламали қисмини кенгайтириш, йўлларнинг қайта қурилаётган бўлаклари, транспорт ечимлари ҳамда автобус бекатлари ва автомобиллар учун тўхтаб туриш майдончаларини йўл қопламаси билан қоплаш, бордюрлар ўрнатиш, қопламалари яхшиланган йўлларнинг четларига мустахкамловчи полосалар қуриш. сунъий иншоотлар бўйича – мавжуд бўлган кўприклар ва йўл ўтказгичларни (узунликлари 60 м гача) бутунлай ёки қисман қайта қуриш ёки янгиларини қуриш, ёғочдан, темирбетондан, ғиштдан ва пўлатдан қурилган кўприкларни кенгайтириш ва кучайтириш, тоғ йўлларида ҳимоя галареялари ва айвонлари қуриш. Бу ишларнинг амалга оширилиши йўл ташкилотлари балансида бўлган йўлларнинг, яъни асосий фондларнинг, инвентарьь қийматларининг ошувига олиб келади. Автомобиль йўлларини таъмирлашда унинг бошқа элементлари бўйича кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш бўйича кўзда тутилган ишлар ҳажми таъмирлашга сарфланадиган умумий харажатнинг 50-60 фоизини ташкил этади. Йўлларнинг инвентарьь қийматларини ортишига сабаб бўлувчи ишлар салмоғининг юқорилиги автомобиль йўлларининг амалдаги транспорт-тасарруф кўрсаткичлари билан уларга автомобиль транспорти томонидан қўйилаётган талаблар ўртасидаги оралиқнинг катта эканлигидан дарак беради. Янгидан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг ишга туширилиши ҳисобига автомобиль йўлларининг қаттиқлигини доимий равишда ошириб бориш, бу харажатларнинг таъмирлаш ишларидаги қийматининг камайиб боришида турғун ҳолат яратади. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда қурилган янги автомобиль йўллари учун, йўлларни таъмирлашда уларнинг инвентарьь қийматларини оширувчи харажатлар йўл қопламасининг турига қараб, таъмирлаш қийматининг 10-50 фоизини ташкил этади. Кўриб чиқилган, йўлларнинг моддий ва маънавий эскиришига сабаб бўлувчи омиллар, йўлларда ўтказилиши керак бўладиган таъмирлаш ишларининг ҳажми ва муддатларини белгилайди. Таъмирлаш тадбирлари қийматига иш ҳажмидан ташқари смета нархлари омили (8 бобга қаралсин) ва ишлаб чиқариш омиллари: ишларнинг бажарилиш технологияси, уларнинг механизациялашганлик даражаси, ишлаб чиқариш базасининг қуввати ва аҳволи, механизация воситаларининг аҳволи, меҳнатни ташкил этилиш савияси, режалаштириш ва бошқариш, ишларнинг бажарилиш муддатлари ва сифати ҳам таъсир этади. Шундай қилиб, йўл хўжалиги тармоғи олдида турган ишлаб чиқариш масалалари, биринчидан, зарурий техник-иқтисодий натижа берувчи оптимал муддатлар ва ҳажмда таъмирлаш ишларини бажариш ҳисобига «автомобиль йўлларининг транспорт-тасарруф кўрсаткичларини лойиҳа ечимларида белгиланган» савияда ушлаб туриш, иккинчидан автомобиль транспорти талабларига мувофиқ равишда иқтисодий самарадорлиги ҳисоб-китоблар билан асосланган ҳолда йўл параметрларини ошириб бориш. Ҳам биринчи, ҳам иккинчи масалани ҳал этишда зарурий ишларни бажаришга кетадиган харажатлар, таъмирлаш ишлари ўтказилаётган йўлларда автомобиль транспортида бўладиган йўқотишларни ҳам бирга қўшиб ҳисобланганда минимал бўлишилиги керак. Бу масалаларнинг ҳал этилишига, ишлаб чиқариш даромадларини такомиллаштиришга, ишлаб чиқариш фаолиятининг янги иқтисодий механизмига ўтишга қаратилган, тармоқ ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний мақсади сифатида қарамоқ керак. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишни одатда йўл хўжалиги ташкилотларининг ўзлари амалга оширадилар, зарурат бўлган ҳолларда эса улар алоҳида турдаги ишларни бажариш учун ихтисослшган корхоналар, кўприк қуриш бошқармалари, кўприк отрядлари, кўприк қурувчи поездлар, тоннел отрядлари, механизация бошқармаларини жалб этишлари мумкин. Йўлларни таъмирлаш ишлари одатда йўл хўжалиги ташкилотларининг кучлари билан амалга оширилади, аммо алоҳида ҳолатларда бошқа ташкилотлар томонидан пудрат усулида ҳам бажарилиши мумкин. Йўлларни яроқли ҳолатда тутиш мақсадида бажариладиган ишлар йўл хўжалиги ташкилотларининг ўз кучлари билан бажарилади. Шундай қилиб, йўл хўжалигининг маҳсулоти ўзининг мураккаблигига қараб, тармоқ корхоналарининг ўз кучлари билан, ёки капитал қурилиш бўйича турдош ва ихтисослашган корхоналар билан кооперациялашган ҳолда яратилади. Download 2.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling