Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Йўл хўжалигида иқтисодий муносабатлар тизими


Download 2.55 Mb.
bet5/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

1.4. Йўл хўжалигида иқтисодий муносабатлар тизими

Тармоқдаги иқтисодий алоқаларнинг биринчи ва асосий хусусияти тармоқнинг иккиланганлиги ва маҳсулотининг алоҳида хусусиятидадир: - бир томондан олганда йўл хўжалиги – бу автомобиль йўллари, яъни транспорт иншоотларидан, бошқа томондан қаралганда эса – меҳнат жамоаларининг автомобиль йўлларини сақлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш фаолиятидан иборат. Бунда автомобиль йўллари расман тегишли ишлаб чиқариш йўл ташкилотларининг мулки ҳисобланади, яъни уларга хизмат кўрсатувчи йўл ташкилотларининг балансида туради. Бу ҳолат йўл ташкилотлари фаолиятининг якуний натижаси деб, ҳудудий йўллар билан таъминланганлиги бўйича маълум даражадаги потенциални автомобиль транспорти иши орқали амалга ошадиган ўзига хос хизмат тури потенциалини яратиш, деб қаралиши мумкин. Бу потенциал – автомобиль транспорти ва бутун ягона транспорт тизимининг, жамият маиший эҳтиёжини қондириш борасида, унинг самарали фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи моддий–техник шароитларнинг мажмуидан иборат.


Амалда йўллар билан таъминланганлик потенциали автомобиль йўлларининг техник аҳволи ва ривожланиш савияси орқали тавсифланиши мумкин.
Иқтисодиётни бошқаришни қайта қуриш истиқболида фақат шу кўрсаткич, унинг қийматини вақт мобайнида ўзгариб бориши, йўл ташкилотлари фаолиятини баҳолашда бирламчи мезон бўлиб ишлатилиши керак бўлади. Шу маҳалгача ишлатиб келинган кўрсаткичлар, бажарилган ишлар ҳажми ва сарфланган маблағлар масаласига келсак, бу кўрсаткичлар сарф кўрсаткичлари бўлиб, уларнинг том маъноси принципиал ўзгариши керак. Улар ишлаб чиқариш фаолиятининг ўлчамлари сифатида эмас, балки маълум бир якуний натижага эришиш йўлида сарфланган маблағлар ва ресурслар ўлчами сифатида қаралиши керак.
Йўл хўжалиги маҳсулотининг автомобиль транспорти томонидан истеъмол қилиниши, яъни йўл ташкилотлари томонидан яратилган потенциалдан фойдаланиш, қуйидаги омиллар орқали аниқланади: йўл тармоғида йўлларнинг мавжудлиги ва аҳволи, автомобиль транспортида ҳаракатланувчи қисмининг техник кўрсаткичлари ва ташиш ҳажми, транспорт тизимида бошқа транспорт турларининг мавжудлиги ва ташиш имкониятлари ва транспортдан ташқарии соҳада ташишга бўлган эҳтиёж. Йўл хўжалиги маҳсулотининг истеъмол қилиниши моддий ифодасини йўлларнинг емирилиши, автомобиль транспортида ва умуман транспорт тизимида ресурслар тежами, миллий даромаднинг ўсишида ўз ифодасини топади.
Иккинчи хусусият шу билан боғлиқки, автомобиль йўллари транспорт, саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхона ҳамда ташкилотлар ва аҳоли томонидан тёкинга фойдаланилади. Уларнинг емирилиши ташиш таннархига киритилмасдан, автомобиль йўлларини таъмирлашга бўлаётган харажатлар тўғридан-тўғри давлат бюджетидан ёки корхона, ташкилотлар ва автомобиль эгалари бўлган шахслар томонидан белгиланган қатъий меъёрлар асосида ажратилаётган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади. Шу сабабли йўл хўжалигида бошқа тармоқларда қайта ишлаб чиқаришда мавжуд бўлган истеъмол билан ишлаб чиқариш ўртасидаги тўғридан тўғри боғланиш, автомобиль йўллари қурилиши, уларни таъмирлаш ва соз ҳолда тутиш учун бўлган харажатлар билан йўл хўжалиги маҳсулотини истеъмоли ўртасида мавжуд эмас.
Йўл хўжалигининг учинчи муҳим хусусияти шундаки, тармоқни молиялаштирувчи манбалар кўп бўлиб, улар моддий жиҳатдан баланслаштирилмаганлигидир, ҳамда йўл хўжалиги учун моддий – техник ресурслар ажратиш ўнлаб йиллар мобайнида режалаштириш органлари томонидан «қолдиқ» принципи деб аталувчи принцип асосида амалга оширилиб келган. Ҳозирги пайтда автомобиль йўлларига капитал маблағларни молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:

  • Умумдавлат ва маҳаллий аҳамитга эга бўлган йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳамда йўл хўжалигини моддий-техник таъминлашга қаратилган саноат объектлари ва титул транспорт иншоотларига ажратиладиган маблағлар («марказлашган манба - йўл фонди»дан ажратиладиган маблағлар).

  • Республика ва вилоят аҳамитига эга бўлган йўллар қурилиши ва реконструкцияси учун ишлатиладиган, тарифга мувофиқлашишни амалга оширувчи автомобиль транспорти даромадидан олинадиган 2 фоизли ажратмалар;

  • Вилоят ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўллар қурилиши ва таъмирланишига йўналтирилган саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа хўжалик ташкилотларининг маблағлари;

  • қурилаётган корхоналарни мамлакатнинг мавжуд бўлган транспорт тармоғи билан боғлаш мақсадида умумфойдаланиш йўллари, ёки унинг қисмлари (бўлаклари) қурилишида иқтисодиётнинг бошқа тармоқларининг улушли иштироки маблағлари;

  • бошқа манбалар – ижтимоий фондлар, ҳомийлар ва ҳоказолар.

Йўл хўжалиги тармоғи ўз фаолияти натижаларини реализация қилишдан, яъни йўларни автомобиль транспортига фойдаланишга тақдим этишдан ҳеч қандай даромад олмайди. У давлат бюджети томонидан меъёрланган лимит бўйича ажратиладиган ёки мамлакат иқтисодиёти корхоналари томонидан меъёрланган бадаллар (взнослар) кўринишида ажратиладиган маблағлар ҳисобига яшайди. Шу сабабли йўлларни реконструкциялаш ҳамда таъмирлаш билан интенсивлик ўртасидаги мутаносибликни, ҳаракатланувчи таркиб томонидан йўлларга билдирилаётган талабларни қондириш қийинлашади.
Келгусида йўл хўжалигини молиялаштириш бозор иқтисодининг қонунлари ва талаблари билан тўлиқ мувофиқлаштирилиши лозим.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling