Газлама рангининг кимёвий тозалашга чидамлигини синаш учун рангли газлама намунасини оқ газлама намунасига қўшиб тикиб, ҳарорати 2520С ли уайтенирт тўлдирилган идишга солинади. Эритма шиша таёқча ёрдамида 30 минут мобайнида аралаштирилиб турилади. Шундан сўнг намуна сиқилади ва 8020С ҳароратда қуритилади. £уритилгандан сўнг намуналар бир-биридан ажратилиб, рангининг пишиқлиги баҳоланади.
Газлама рангининг ёруғлик ва об-ҳаво таъсирига чидамлигини табиий шароитда ёки махсус асбоблар ёрдамида текшириш мумкин. Табиий ёки сунъий ёруғлик ва об-ҳаво омиллари синаладиган намунага ҳамда 8 та турли эталонга таъсир этилади. Эталоннинг ранги 3 балл ўзгарганга қадар синов давом эттирилади. Синаладиган намунани синалмаган эталонларга таққослаб кўриш йўли билан газламанинг ранги баҳоланади.
14-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Газламаларнинг турлари ва уларнинг навини баҳолаш
Газламалар ассортименти-тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариладиган ҳамма турдаги газламалар мажмуаси.
Артикул-ҳар бир турдаги газламанинг шартли белгиси бўлиб, бир-биридан фарқланиши учун ишлатилади.
Прейскурант-газламаларнинг чакана нархлар тўплами.
Тўқимачилик саноатида матоларни синаш ва таърифлаш учун қуйидаги асосий иборалар киритилган.
Газлама-тўқувчилик жараёнида бўйлама (танда) ва кундаланг (арқоқ) ишларининг тўқув дастгоҳида ўзаро ўрилишидан ҳосил бўлади.
Силлиқ газлама-юзаси силлиқ бўлган бир ёки бир қанча танда ёки арқоқ ипларининг мажмуасидан тайёрланган бўлиб, ўрилиш нақши аниқ билиниб турадиган газламадир.
Тукли газлама-тукли ўрилишда тўқиладиган ва ўнг сиртида тик турадиган қирқим туклари бўлган, бир қанча танда ва арқоқ ипларининг мажмуасидан таркиб топган газламалар.
Тарам тукли газламалар-ўнг сиртида толаларни тараб ҳосил қилинган тукли бўлган газламалар.
Нақшиз газламалар-бўялмаган танда ва арқоқ ипларининг иштирокида газлама юзасида нақшсиз оддий ўрилишлар асосида ҳосил бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |