Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номли


Download 0.92 Mb.
bet5/19
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1231771
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Ўсимликлар уруғидаги ёғ моддасини аниқлаш

Глицерофосфатидлар. Бу фосфатидлар глицерин, юқори мо­лекуляр ёғ кислоталар, фосфат кислота ва азот асосларидан ташкил топган бўлиб, қуйидаги умумий кўринишга эга:
С Н2—О—СО—R1
СН—О—СО—R2
ОН
С Н2—О—Р=O
О—N

R1R2 - ёғ кислоталар қолдиғи, N — азот асослари.


Фосфатидлар таркибидаги азот асосларининг характерига қараб лецитинлар, кефалинлар ва сфингофосфатидларга були­нади.
Лецитинлар ёки холинфосфатидлар. Булар ўсимликлар би­лан ҳайвонлар организмида энг кўп тарқалган фосфатидлардир. Улар таркибидаги азот асосини холин ташкил этади. Холин ўта ишқорий модда бўлиб, сувда ва спиртда яхши эрийди, У қуйидагича ифодаланади:
ОН
Н О—СН2—СН2—N—СН3
СН3
СН3
холин
Холин тегишли ферментлар таъсирида таркибидаги метил группаларни бошқа бирикмаларга бериши туфайли моддалар алмашинуви процессида муҳим аҳамиятга эга. Кўпинча лецитин таркибидаги ёғ кислоталарнинг бири тўйинмаган, иккинчиси тўйинган кислоталар бўлади. Таркибидаги ёғ кислотанинг табиатига ва фосфат кислотанинг тутган ўрнига қараб холинфосфатидлар бир-биридан фарқ қилади. Фосфат кислота глицериннинг а- ёки р-карбон атомида жойлашишига қараб, улар а- ва р-лецитинларга бўлинади.
Кейинги йилларда ўтказилган текширишлар натижасида ўсимликлар таркибида фақат а-лецитинлар борлиги аниқланган. р-лецитинлар табиатда топилмаган. Лецитин қуйидагича тузилган:
С Н2-O-СО-(СН2)7-СН=СН(СН2)7 – СНз
С Н-O-СО-(СН2)16-СН3
ОН СНз
С Н2-O-Р-O-СН2- CH2-N –СН3
О СН3
Лецитинлар тегишли фермент ёки ишқор таъсирида таркибий қисмларга ажралади.
Кефалинлар, яъни коламинфосфатидлар ҳам худди лецитинларга ўхшаш тузилган, фақат кефалинлар таркибида холин ўрнида этаноламин ёки коламин бўлади:
OH-CH2-CH2-NH2
коламин
Кефалинлар қуйидагича тузилган:
С Н2 - О - СО - (СН2)16 - СНз
С Н-O-СО-(СН2)16- СНз
ОН
С Н2- О-Р-О-СН2-СH2-NH2
о
кефалин
Кефалинлар ҳам табиатда кенг тарқалган, лекин ўсимлик­лар таркибида лецитинларга нисбатан кам учрайди.
Серинфосфатидлар таркибидаги азот асосини серин аминокислотаси ташкил этади:
С Н2-О-СО- (СН2)16 –СН3
СН-О-СО-(СН2)16 –СН3
ОН
СН2-О-Р-О-СН2-СН-СООН
О NH 2 серинофосфатид
Серинофосфатидлар таркибида эркин карбоксил группа бўлиши улар бирмунча кислотали характерга эга эканлигини кўрсатади. Барча глицерофосфатидлар бир-бирига айланиб туради, чунки улар бир-биридан фақат азот асослари билан фарқ қилади, холос. Бу реакция қуйидагича боради:
С Н2 – ОН декарбок СН2ОН метил СН2-ОН
ОН
CHNH2 силланиш CH2NH2 ланиш CH2 – N – CH3
коламин СН3
СООН СН3
Серин

Сфингофосфатидлар. Булар таркибидаги юқори молекуляр ёғ кислота, икки атомли аминоспирт (сфингозин) билан пептид боғ орқали бириккан бўлади:


CH3 – (CH2)12 – CH = CH – CH – CH –CH2OH
׀ ׀
OH NH2
сфингозин
баъзи бир ўсимликларнинг уруғида қуйидаги тузилишга эга бўлган сфинголипидлар борлиги аниқланган. Кўпинча улар фитосфинголипидлар деб аталади.
Серинфосфатидлар эфирларда эримайди, уларни ажратиб олишда ана шу хусусиятидан фойдаланилади. Ғўза чигитидан, буғдой, зиғир донидан, кунгабоқар пистасидан, ерёнғоқ ва бошқа ўсимликлар мевасидан фитосфинголипидлар ажратиб олинган.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling