Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номли
Download 0.92 Mb.
|
Ўсимликлар уруғидаги ёғ моддасини аниқлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пахта чигити.
2.3. Пахта мойи
Пахта мойи ўзига хос ҳиди ва таъмга эга. Пахта мойи таркибида тўйинган ёғли кислоталар мавжуд, госсипол мавжудлиги ундан албатта госсипол ажратиб олиниши тақозо этилади. Республикамизда пахта катта майдонларни эгаллайди, шу боис асосан пахта мойи истеъмол қилинади, Ўзбекистонда бу турдаги мой бошқа ўсимлик мойларидан устун ҳисобланади. Пахта чигити. Пахта пахтадошлар оиласига кирадиган бир йиллик толали ўсимлик. У асосан, толасидан газлама тўқиш учун экилиб келинган. Шунинг учун ҳам кўп вақтларгача чигитга “саноат чиқиндиси” деб қаралиб, унинг ёғини кўпайтириш устида селекция ишлари олиб борилмаган. СССР да пахтанинг узун толали совет навлари ва ўртача навлари экилади. Узун толали пахтадан қора чигит, ўртача толали пахтадан эса пахта заводларидаги экин ва линтер машиналарда тозалангандан кейин ҳам 8-12% линт (калта дағал тола) қоладиган чигит чиқади. Бундай чигитнинг сирти кўкимтир линт ва делинт билан қопланган бўлади. Момиқ таркибида целлюлоза, ёғ, мум пектин моддалар, пигментлар ва минерал тузлар бўлади. Чигит мағзи ичида муртак бор. Пахта ёғи чала қурийдиган ёғларга киради ва асосан С16 Е/8 ёғ кислоталардан тузилган триглицеридлардан ташкил топган бўлади. Мағизнинг кўп қисми шу муртак учун озиқ тариқасида йиғилган ёғ ва оқсил моддалардан ташкил топган. Улар юпқа қобиққа ўралган устидан эса пўчоқ билан қопланган бўлади. Қалин пўчоқ мағизи механик зарарланишдан сақлаб туради. Пахта нави, тупроқ иқлим шароити ва қўлланиладиган агротехника тадбирлари чигитнинг химиявий таркибига таъсир этади. Шунинг учун ҳам турли табиий шароитда етиштирилган пахтанинг чигити ҳар хил бўлади. Чигитнинг мағзи таркиби турлича бўлган узун хужайралардан тузилиб, унда ёғ ва оқсил моддалар бўлади. Мағиз ҳужайраларининг протоплазмаси альбуминоид гуруҳига кирадиган оқсиллардан ташкил топган бўлиб, иссиқлик таъсирида ивийдиган бўлади. Чигит пўчоғи асосан целлюлоза ва гемицеллюлозадан иборат бўлиб, унинг таркибида ёғ жуда оз -0,5% ҳар бир ҳужайра тубандаги қисмлардан: ҳужайра девори, элеоплазма ва алейрон доначаларидан ташкил топган. Алейрон доначаларидан таркибида 50-75% оқсил бўлиб, қолган қисми фосфорли, лекин оқсили бўлмаган бошқа моддалардан иборат. Ҳужайра деворлари гемицеллюлозадан тузилган. Ёғ элеоплазма таркибига киради. Элеоплазманинг ичида ёғдан ташқари, цитоплазма оқсил моддалар ҳам бор. Чигит мағзининг таркибидаги безчалар асосан юпқа девори 2-3 та майда ва бир неча дона йирик ҳужайралардан тузилган. Бу ҳужайраларнинг ичи госсипол, госсипурпурин, пигмент ва химиявий жиҳатдан мураккаб тузилган бошқа турли моддалар билан тўла бўлади. Чигит пишиб етилган даврда таркибида ё кўпайиб, сув камая боради. Бу даврда элеоплазма суюқ гель ҳолатидан ўз ичига ёғ томчиларини қамраб олган елимсимон ҳолатга ўтади. Мағизнинг суви яна ҳам камайганда ёғ томчилари ультрадисперс ҳолатга ўтиб, гетероген система ҳосил қилади. В.А.Нассонов маълумотига кўра, етилган чигит мағзидаги ҳужайралар таркибида 29-34% алейрон доначалари, 60-71% цитоплазма бўлади. Чигит мағзи таркибидаги ҳар хил оқсил моддалар, госсипол ва унинг ҳосилалари сув ва иссиқлик таъсирида химиявий ўзгаришларга учрайди. Бундан ташқари, анбор зараркунандалари микроорганизмлар, бактериялар, пўпанак замбуруғлар ва ҳар хил ферментлар чигит таркибини ва сифатини бузади. Чигит қуруқ ва яхши шамоллатиладиган жойларда сақланиши керак. Кузда хўл (нам) ва ҳам терилган пахтанинг чигитини сақлаш қийин. Чунки нам таъсирида энзим ферментининг активлиги ортиши натижасида чигит қизийди, ёғи парчаланиб альдегид, кетон, ёғ кислоталар, карбон гази (СО2) ва бошқалар ҳосили бўлади, чигит аввал сарғайиб, кейин қорайиб “куя” бошлайди, бузилади. Ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг (кўрсаткичлар) тавсифи Пахта ёғи –пахта чигитидан олинади. Пахта ёғи –мойли ёғлар сирасига киради. Унинг таркибида турли триглицеридлар аралашмаси ва бир оз миқдордаги эркин ҳолдаги ёғ кислоталари ҳамда мой эмас моддалардан таркиб топган. Хом пахта ёғи характерли компоненти бу госсипол ва унинг хосилаларидир. Пахта ёғи қуйидаги ёғ кислоталаридан иборат.
Ёғнинг асосий компонентлари триглицеридлар аралашмасининг химиявий формуласи қуйидагич СН2 – ОСОR1 CH – OCOR2 CH2 – OCOR3 R1 R2 R3 турли мой кислоталари радикали. Пахта ёғининг физик ва химиявий кўрсаткичлари
Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling