Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номли


Download 0.92 Mb.
bet8/19
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1231771
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
Ўсимликлар уруғидаги ёғ моддасини аниқлаш

2.1. Соя ёғи.
Инсон соғлом яшаши учун ва узоқ умрни кўришни таъминлайдиган моддалар фақат соя дони таркибида бўлиб, хусусан мой 22-28, оқсил 50 ва углевод 22 % ни ташкил этади. Овқатланиш физиологияси мутахассислари таърифига кўра, соя мойи мой кислоталари таркиби бўйича ажратиб олинади. Унда инсон саломатлиги учун энг зарур, тўйинмаган мой кислоталари 64% гачани, бундан ташқари оддий тўйинмаган мойли кислоталар 21,5 тўйинмаган мойли кислоталар 14,5 % ни ташкил қилади.
Соя мойи таркибида линол кислоталари кўплиги учун инсонлар соғлигига ижобий таъсир кўрсатади, истеъмол қилинганда юрак қон томирларида қон айланишни яхшилайди, инфаркт ва атеросклероз касалликларини каматиради. Тўйинмаган мойли кислоталар қондаги ёғ миқдорини камайтиради.
Инсон организмида нейтрал фаоллик кўрсатади, тўйинган мой кислоталари ва қон томирларида чўкмалар қолдиради.
Ўсимлик мойидаги мойли кислоталар миқдори (% хисобида)

Мой турлари

Тўйинган кислоталар

Оддий тўйинмаган кислоталар

Тўйинмаганлар

линол

линолен

Соя мойи

14,5

21,5

64,0

8,0

Кунгабоқар мойи

12,0

24,5

63,5

0,5

Пахта мойи

29,0

18,5

52,0

0,5

Соя мойининг бошқа мойлардан афзалликлари шундаки:


- тўйинмаганлиги жиҳатидан устун туради.
- жуда катта кенгликдаги ҳароратда ҳам суюқ ҳолатини сақлаб қолади; -лецитин ажратиб олишда ёкигидрирация қилишда суюқ ва ярим суюқ ҳолатдагисини бир-бири билан аралаштириш мумкин.
- қайта ишлаш ва таркибидаги кераксиз жисмларни ажратиб олиш осон.
- таркибида қайта ишлаганда чиқиб кетмайдиган, табиатда бор бўлган токаферол мавжуд.
Соя мойи турли хил овқатларни пиширишда, салатлар, печенье, нон тайёрлашда энг кўп ишлатилади. Маргарин тайёрлашда асосан соя мойидан фойдаланилади. Соя мойида тўйинган кислоталардан 6 таси мавжуд: пальтмитин ва стеарин кислоталари энг кўп, лоурин ва бегон кислоталари жуда кам: 0,1-0,5% мм, тўйинган кислоталар миқдори 10-19% мм ёки ўртача 15% мм ни ташкил қилади.
Соя мойида тўйинмаган кислоталар 5 таси, шу жумладан, пальмитоолеин кислотаси энг кам (0,5% гача ёки ўртача 0,3 % мм) линол кислотаси ўртача 50,8 % олеин кислотаси эса 22,8 линолен кислотаси 6,8 % учрайди.
Соя уруғи ва унинг бўлаклари кимёвий таркиби (% қуруқ моддага нисбатан)

Уруғ бўлаклари

Структураси %

Оқсил

Ёғ

Куя

Углевод

Бутун уруғ

100

40,3

21,0

4,9

33,9

Уруғ палла

90,3

42,3

22,8

5,0

29,4

Қобиғи

7,3

8,8

1,0

4,3

85,9

Муртак

2,4

40,8

11,4

4,4

43,4

Соя мойида ёғ кислоталар таркиби

Кислоталар тури

Ёғ кислоталарининг миқдори % мм

Бўлиш мумкинлиги

Ўртача

Тўйинган:







Лаурин

-

0,1

Миристин

10,5

0,2

Пальмитин

7,12

10,7

Стеарин

2,-5,5

39

Арахидон

0,5

0,2

Беген

1,0

-

Жами:

10-19

15

Тўйинмаган:







Пальмитоолеин

10,5

0,3

Олеин

20-50

22,8

Линол

35-60

50,8

Линолен

2,13

6,8

Эйкозен

1,0

-



2.2. Кунгабоқар мойи
Истеъмол учун энг кўп ишлатиладиган мойлардан, кўриниши сариқ рангда кунгабоқар ўсимлигининг афзаллиги шундаки, унинг уруғларидан бошқа ўсимликлар уруғларига қараганда кўпроқ ёғ чиқади. Кунгабоқар мойидан озиқ-овқат саноатида маргарин ишлаб чиқаришда айниқса, кўп фойдаланилади.
Таркибида 49% линол кислотаси 34% олеин кислотаси учрайди, бу турдаги кислоталарга бойлиги. Эримайдиган оқсиллар 8-14% ни Р2О5 га нисбатан ҳисобланганда фосфорли моддалар 0,95% ни ташкил қилади. Булардан ташқари углеводлар, азотсиз экстрактив моддалар ҳам бор. Кунгабоқар ёғи кўкнор уруғининг ёғига ўхшаш бўлади. Сифатли уруғлардан олинадиган ёғ хушбўй ҳидли ва таъми яхши бўлганлигидан озиқ-овқат саноатида ва умумий овқатланиш жойларида ишлатилади. Сифатсиз уруғлардан олинадиган ёғ лак-бўёқ саноатида ишлатилади. Ёғ асосан, уруғнинг химиявий таркиби кунгабоқар экиладиган районларнинг тупроқ иқлим шароитига ва қўлланиладиган агротехника усулларига боғлиқ.
Кунгабоқар мағзининг ўртача химиявий таркиби қуйдагича (қуруқ модда ҳисобида %)

Ёғ

Оқсил

Целлюлоза

Азотсиз
(экстрактив моддалар)

кул

55,87

2744

3,28

10,2

3,3

Кейинги йилларда Украина олимларининг олиб борган илмий тадқиқот йиллари шуни кўрсатдики, сермой кунгабоқар уруғининг пўчоғи ниҳоятда юпқалашиб кетганлиги учун уларни узоқ муддат сақлаш.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling