Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

Тузилмавий моделлар техникавий объект тузилиш хоссасини унинг 
геометрик шакли, унсурларнинг фазода ўзаро жойлашуви ва ҳ.к.ларни акс 
эттиради. Бу моделлар типологик ва геометрик моделларга бўлинади. 
Типологик математик моделларда объект унсурларининг таркиби ва 
ўзаро алоқаси акс этади. Шундай моделлар ёрдамида жиҳозларни мутаносиблаш, 
деталларни жойлаштириш, қўшилмаларни трассировкалаш, технологик жараён-
ларни ишлаб чиқиш ва ҳ.к. масалалар ечилади. Типологик математик моделлар 
графалар, турли матрицалар, рўйхатлар ва ҳ.к.лар тарзида берилади. 
Геометрик математик моделлар бевосита техникавий объектнинг геометрик 
хоссасини акс эттиради ва конструкциялаш, консгрукторлик ҳужжатларини расмий-
лаштириш учун, технологик жараёнларни ишлаб чиқишда бошланғич маълумотлар 
киритишда қўлланади. Геометрик математик моделлар линиялар ва сиртлар 
тенгламалари, алгебраик нисбатлар, соҳани тавсифловчи, объект жисмини ташкил этувчи, 
графалар, рўйхатлар ва ҳ.к.лар мажмўи сифатида акс эттирилиши мумкин. 
Иерархик даражага тааллуқлилиги бўйича математик моделлар микро-, 
макро- ва методаражага хос бўлиши мумкин, уларда мураккаб техникавий 
объектларнинг турли хоссалари ифодаланади. 
Микродаражада математик моделлар объект унсурларидаги физик ҳолат ва 
жараёнларни акс эттиради. Бу моделлар (хусусий ҳосилалардаги дифференциал 
тенгламалар системалари)да мустақил ўзгарувчилар бўлиб фазовий координата ва 
вақт ҳисобланади. 
Макродаражада фазо айрим деталлар унсурларининг сифатини фарқлаган 
ҳолда дискретлаш амалга оширилади. Шу билан бирга мустақил ўзгарувчилар ичидан 
фазовий координаталар чиқарилади. Тегишли математик моделлар (алгебраик ёки 
оддий дифференциал тенгламалар системалари)да эркин бўлмаган ўзгарувчилар 
векторлари дискретланган фазонинг йириклаштирилган унсурлари ҳолатини 
тавсифловчи фазовий ўзгарувчиларини ҳосил қилади. Фазовий ўзгарувчиларга электр 
ва ток кучланиши, кучланишлар, тезликлар, ҳароратлар, сарфлар ва ҳ.к.лар киради. 


30
Бу ўзгарувчилар элементларни ўзаро гаъсири ва ташқи муҳитга таъсирида ташқи 
хусусият юзага чиқаришини тавсифлайди. 
Методаражада математик моделлар анча мураккаб деталлар мажмўини ифода 
этувчи унсурлар ўзаро алоқасигагина тааллуқли фазовий ўзгарувчиларни 
тавсифлайди. Бунда абстрактлаш ёрдамида физик жараёнлар тавсифида 
лойиҳаланаётган объектда кечувчи информациявий жараёнларни ифодалашга эга 
бўлинади. Методаражада турли-туман математик моделлардан фойдаланилади: оддий, 
дифференциал тенгламалар системалари, мантиқий моделлар системалари, оммавий 
хизмат курсатиш системаси имитация модели, топологик моделлар. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling