Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Ҳар бир даража ички тавсифини деталлаштириш даражаси бўйича


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

Ҳар бир даража ички тавсифини деталлаштириш даражаси бўйича 
математик моделлар тўлиқ ва макромоделларга бўлинади. Биринчиси лойиҳа-
ланаётган объект барча элементлараро алоқасининг аҳволини тавсифласа, 
иккинчиси унсурларни йириклаштириб ажратишдаги алоқани тавсифлайди. 
Техникавий объект хоссасини ифодалаш усули бўйича математик 
моделлар қўйидаги асосий шаклларга эга бўлиши мумкин. 
Аналитик шакл – моделларни кириш ва ички параметрлар функцияси 
сифатида чиқиш параметри ифодаси кўрилишида моделнинг ёзилиши. Бу 
моделлар юқори тежамкорлиги билан ажралиб туради, лекин сезиларли йўл 
қўйишлар қабул қилинганда ва чекланишлар белгиланганида уларнинг 
аниқлиги пасаяди ва айнийлик соҳаси тораяди. 
Алгоритмик шакл – чиқиш параметрларини кириш ва ички 
параметрлар билан алоқаларини ёзиш, шунингдек методниня танланган 
рақамли усули алгоритм шаклида бажарилади. Алгоритмик моделлар ичида 
кириш таъсири вақт бўйича берилганда объектдаги физик ёки 
информацион жараён имитацияси учун мўлжалланган имитацион моделлар 
муҳим табақани ташкил этади. Динамик объектнинг оддий дифференциал 
тенгламаларнинг системалари сифатидаги динамик объект модели шундай 
моделга мисол бўла олади. 
Тархли ёки график шакл – моделни баъзи бир графика тилида
масалан, диаграммалар, графалар, муқобил тархлар ва ҳ.к.лар тилида ёзиш. 


31
Математик моделларнинг бундай шакли содда ва инсон идроклаши учун 
қулай. Бунда модел элементларини баён этишнинг ягона қоидаси бўлиши 
керак. 
Юқорида қайд этилган шаклдаги математик моделларни олиш учун 
формал ва ноформал усуллардан фойдаланилади. Формал усуллар 
унсурларининг моделлари маълум бўлган системанинг математик моделини 
олишда қўлланилади. Ноформал методларга келсак, булардан унсурлар 
математик моделларни олиш учун турли иерархик даражаларда 
фойдаланилади. Бу моделлар асосида моделлаштирилаётган техникавий 
объектда юз берадиган қонуний жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганиш, турли 
омилларни фарқлаш, турли қабул қилинган ва асосланган йўл қўйишлар ва 
ҳ.к.лар ётади. Бу операцияларни бажарилиш натижасига универсаллик
аниклик ва математик моделларнинг тежамлилик даражаси боғлиқдир. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling