52
Кўрсатилган тавсифлардан ħар бири у ёки бу даражада система ўтказиш
имконини яъни унинг аризалар
оқимини бажаришга мослашганлик
даражасини тавсифлайди.
Мутлақ ва нисбий ўтказиш имкони фарқланади. Мутлақ ўтказиш
имкони дейилганда вақт бирлигида тизим хизмат кўрсатиши мумкин
бўлган аризалар ўртача миқдори тушунилади. Нисбий ўтказиш имкони- берилган
миқдорга кўра хизмат кўрсатилган аризалар ўртача миқдори. Ҳар иккала ўтказиш
имкони фақат система параметригагина боғлиқ бўлмай, балки аризалар оқими
тавсифига ҳам боғлиқдир. Шу билан бирга аризалар тушиш моменти ва уларга
хизмат кўрсатиш узунлиги тасодифий,
система иши номунтазам кечади,
айниқса, аризалар оқимида маҳаллий тиғизлик ва сийраклик ҳосил бўлади.
Тиғизлик (ошиб кетиш)да аризаларни рад этиш (хизмат кўрсатмаслик) юз
беради ёки навбат ҳосил бўлади, сийраклашиш (камайиб кетиш)да эса (аризалар
сони камайганда) айрим каналлар ва бутун система самарасиз ишсиз туриши
кузатилади.
Оммавий хизмат кўрсатишнинг исталган системаси ҳисобни кўплаб
вазиятли дискрет тур физик системадан иборат бўлади.
Унда кечадиган
тасодифий жараён вақт тасодифий моментида, қандайдир ħодиса юз
бераётганда (янги
ариза келиши, каналнинг бўшаши ва ҳ.к.) система бир
ҳолатдан иккинчи ħолатга гўё сакраб ўтишидан иборатдир.
Шундай X
системани ҳисобли кўплаб вазият билан кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: