Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Моделлаштириш жараёни у ёки бу математик моделни олиш билан


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

Моделлаштириш жараёни у ёки бу математик моделни олиш билан 
якунланмайди. Математик тилдан бошланғич вазифани ифодаловчи тилга 
қайта ўтказишни амалга ошириш зарур. Фақат олинган ечимни математик 
моҳиятинигина англаб қолмай, балки булар мавжуд дунёда нимани 
ифодалашлигини ҳам англамоқ зарур. 
Техникавий объектларнинг кўплари мураккаб системалар синфига 
тааллуқли, улар ўзаро боғлиқ ўзгарувчилар кўп миқдордалиги билан 
тавсифланади. Бундай системаларни тадқиқ этиш қўйидагилардан иборат: 
кириш параметрлари 
факторлар ва чиқиш параметрлари 
техникавий объект функцияси сифат кўрсатшчлари ўртасидаги 
боғлиқликни белгилашдан; 
техникавий объект чиқиш параметрларини оптималлаштирувчи 
факторлар даражаси (аҳамияти)ни белгилашдан. 
Мураккаб системалар математик моделларини ишлашда икки хил 
ёндашув мавжуд: детерминик ва стохастик. Детерминик ёндашишда модел 
ҳодиса механизмини атрофлича тадқиқ этиш асосида ишлаб чиқилади ва 
одатда дифференциал тенгламалар системаси кўринишида тасаввур этилади. 
Бу ҳолда оптималлаштириш вазифасини бажариш учун замонавий 
бошқарув назарияси математик аппарати фойдаланилиши мумкин. 
Детерминик ёндашиш яхши ташкил этилган системаларни ўрганиш 
(тавсифлаш) учун фойдаланилади, буларда бир физик табиатга эга, унча кўп 
бўлмаган кириш параметрларига боғлиқ ҳодиса ёки жараённи ажратиш 
мумкин. Мазкур вазият детерминик ёндашиш қўлланишини чеклайди. 
Яхши ўрганилмаган (диффузияли) системаларни ўрганиш ва 
математик тавсифлаш учун стохастик ёндашишдан фойдаланилади. Бундай 


27
системаларда айрим ҳодисаларни фарқлаш ва «ўтиб бўлмас тўсиқларни» 
аниқ белгилаш мумкин эмас. Шундай яхши ташкил этилмаган системага 
исталган техникавий жараённи мисол қилиб келтириш мумкин. 
Яхши ташкил этилмаган системалар учун ҳодисалар механизми тўлиқ 
маълум эмаслик хосдир, математик моделларни ишлаб чиқиш ва 
оптималлаштириш экспериментал статистик усуллар ёрдамида ҳал этилади. 
Бундай ҳолларда техникавий объект модели кибернетик система («қора яшик» 
сифатида) тасаввур этилади, бунинг учун тадқиқотчи чиқиш параметрлари 
билан кўплаб кириш параметрлари (мустақил ўзгарувчилар) ўртасидаги 
боғлиқликни излайди, бу вазифани у системада кечаётган ҳодисалар 
механизмидан мутлақо бехабар амалга оширади. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling