Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


мантиқнинг барча қоидаларига бўйсуниши керак


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

мантиқнинг барча қоидаларига бўйсуниши керак. Иккинчидан модел 


25
бошланғич реал вазиятни айнан тасвирлаши керак. Бироқ, таклиф 
этилаётган моделнинг айнанлиги ҳақидаги хулоса бундай текширишда 
сезиларли даражада субъективдир. Моделни мавжуд нарсани тасвирлашга 
мажбур этиш мумкин, бироқ у ҳали ўша мавжудлик эмас 
[32].
Реал вазиятлар турли мақсадларда моделлаштирилади. Улардан 
асосийси – янги натижаларни ёки ҳодисанинг янги, хоссаларини 
олдиндан айтиб беришдир. 
Кўпинча бундай олдиндан айтишлар барча эҳтимолларга кўра 
келажакда ўз ўрнига эга бўлади. Башорат ҳодисаларга ҳам тааллукли бўлиши 
мумкин. Буларни бевосита эксперимент йўли билан тадқиқ этиш мумкин 
эмас (космик тадқиқотлар программаларидаги башоратлар). Бошқа модел-
лар ўлчов қўлламини анча қулай қилиш мақсадида қурилади. Масалан, 
ҳарорат учун чизиклик шкала термометрда фойдаланиладиган математик 
модел ҳисобланади. Техникавий объектлардаги математик моделлар автомат-
лаштирилган лойиҳалаш системалари (АЛС)да кенг қўлланилади. Бу модел-
ларни микро-, макро- ва метомиқёсларда бажариш мумкин, булар объектдаги 
жараёнларни кўриб чиқиш деталлаштирилган даражасига кўра фарқланади. 
Микромиқёсдаги техникавий объектнинг математик модели бўлиб 
хусусий ҳосилалардаги деференциал тенгламалар системаси ҳисобланади, 
булар белгиланган чегара шартлари билан яхлит муҳитдаги жараёнларни 
ифода этади. 
Макромиқёсдаги техникавий объект математик модели бўлиб, 
белгиланган бошланғич шартли оддий деференциал тенгламалар системаси 
ҳисобланади. 
Метомиқёсда автоматлаштирилган бошқарув назарияси ва оммавий 
хизмат назариясини тадқиқ этиш предмети бўлган объектлар учун математик 
модел тузилади. 
Моделлаштиришнинг бошланғич жараёнида қабул қилинадиган 
муҳим ечим бўлиб, кўриб чиқилаётган математик ўзгарувчанлик табиатини 
белгилаш ҳисобланади. Амалда улар икки синфга бўлинади:


26
аниқ 
ўлчаш 
ва 
бошқариш 
мумкин 
бўлган 
детерминланган 
ўзгарувчилар; 
аниқ ўлчаш мумкин бўлмаган ва тасодифий тавсифга эга 
бўлган стохастик ўзгарувчилар. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling