Вертикал мувофиқлик персонални бошқариш
стратегияси ташкилотнинг
корпоратив стратегиясига мос келиши лозимлигини тақозо этади (6.11-расм)
Горизонтал
мувофиқлик
стратегиянинг
турли
жиҳатлари
интеграциясини кўзда тутади. «Энг яхши мувофиқлик» ёндашувини амалга
оширишнинг бошланғич нуқтаси атроф-муҳит (маданият,
структура,
технология, жараёнлар) нуқтаи назаридан ташкилотнинг ишбилармонлик
эҳтиёжлари таҳлили ҳисобланади;
3) «битта тугунга боғлаш» (конфигурация) ёндашуви –персонални
бошқариш бўйича бир нечта амалий ечимларни биргаликда ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш, бунда
улар бир-бирига таъсир этади, демак, бир-бирини
тўлдириб туради ва қўллаб-қувватлайди. Ушбу ёндашувнинг
камчилиги
шундаки, турли амалиётларнинг айнан қайси комбинаияси энг яхши
эканлигининг исботи йўқ.
Инсон ресурсларини бошқариш стратегиясининг
асосий таркибий
қисмлари ва уларнинг эҳтимолий вариантлари 6.10-жадвалда тақдим этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: