иқтисодий жиҳатлари ва эҳтиёжлари ҳамда
ходимларнинг манфаатлари
ҳисобга олиниши керак;
•кадрлар ишлашининг мафкураси ва тамойилларини шакллантириш -
кадрлар иши мафкураси ҳужжат шаклида (ходимлар
билан ишлашда
мажбурий бўлган ахлоқий меъёрлар тўплами сифатида) тузилади ва ҳар куни
ташкилотнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан амалга
оширилади;
• ташкилотда инсон ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий ва
ижтимоий самарадорлиги ўртасидаги мувозанатни
таъминлаш шартларини
аниқлаш.
Персонални бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш учун кучли ва
кучсиз томонларни таҳлил қилиш усули,
шунингдек, сценарийлар ишлаб
чиқиш усули етарли даражада кенг қўлланилади. Бу томонларни таҳлил
қилишдан мақсад ташкилотни асосий рақобатчилар билан таққослаш
имконини берадиган кучли ва кучсиз томонлар рўйхатини тузишдан иборат.
Бунда баҳолаш
кам сонли, лекин кенг тан олинган мезонлар (6.12-жадвал)
асосида ҳам, табақалаштирилган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш
ҳисобига ҳам амалга оширилиши мумкин.
6.12-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: